Суд раислари тадбиркорлар билан сайёр учрашув ўтказди
Тадбиркорларга ҳуқуқий тушунча бериш, уларни қийнаётган муаммоларни аниқлаш, бартараф қилиш мақсадида судлар раислари ва бошқа давлат органлари масъуллари билан ҳамкорликда сайёр қабуллар, учрашувлар ташкил этилмоқда. Сайёр учрашувларда тадбиркорларга амалий ёрдам хам кўрсатилмоқда.
26 сентябрь куни Давлат солиқ инспекцияси биносида Жиноят, Маъмурий ва Иқтисодий суд раислари томонидан ўтказилган сайёр учрашувда солиқ инспекцияси ходимлари ҳамда тадбиркорлар иштирок этишди. Суд раислари тадбиркорлик субъектларининг хуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда суд органларининг роли ҳақида атрофлича маълумот беришди. Шунингдек, тадбиркорларга берилаётган имкониятлар хусусида ўз фикрларини билдириб, Президентимиз таъкидлаганидек, “Давлат идоралари халққа, жумладан, тадбиркорларга яқин кўмакчи бўлиши зарур”лигини, бунда барча давлат идоралари раҳбарлари, масъул ходимлари тадбиркорларга кўмакчи бўлиши кераклигини айтиб ўтишди.
Ўтказилган сайёр қабулда фуқароларнинг мурожаати ҳам тингланди. Мурожаатлар бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Аксарияти тегишли суд раислари томонидан жойида ҳал этилди ва муаммонинг ечим топилишида амалий ёрдам берилди.
О.Худойберганова.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶