14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 08:37
Фан ва таълим 👁 536

ИЗЛАНИШ ВА ЎРГАНИШ – КАМОЛОТГА ЕТАКЛАЙДИ

ИЗЛАНИШ ВА ЎРГАНИШ – КАМОЛОТГА ЕТАКЛАЙДИ

16-сонли ихтисослашган давлат умумтаълим мактабининг рус тили фани ўқитувчиси Нодиржон Тожимовни касбдошлари интилувчан, ёш авлодга таълим-тарбия беришда янгиликлардан, илғор тажрибалардан фойдаланишга ҳаракат қиладиган тиниб-тинчимас педагог сифатида эътироф этишади.

Фаолиятини 2017 йилда рус тили ўқитувчиси сифатида бошлаган Нодиржон дарс ўтиш жараёнларида кўпроқ янги услублардан фойдаланишга ҳаракат қилди. Айниқса, ёш ўқитувчи фаолиятининг иккинчи йили қувончли воқеаларга бой йил бўлди.

2018 йилнинг ноябрь ойида Қорақалпоғистон миқёсида фан ойлиги доирасида рус тили фани ўқитувчилари ўртасида ўтказилган танловда Нодиржоннинг “Рус тили ва адабиётини ўрганишда лойиҳавий изланиш фаолияти” мавзусида ёзган илмий мақоласи энг яхши илмий мақола деб топилди ва унга Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими Вазирлигининг “Фахрий ёрлиғи” берилди.

Шундан кейин Нодиржон Тожимов 2018 йилнинг декабрь ойида Россия Федерацияси томонидан ташкил этилган “Ўзбекистонда рус тили: янги уфқлар” танловида ҳам фаол иштирок этди. У танловнинг 2019 йил апрель ойида ўтказилган биринчи босқичида ғолибликни қўлга киритиб, диплом билан тақдирланди. Танловнинг июнь ойида ўтказилган иккинчи босқичида эса Нодиржон яна ғолибликни қўлга киритиб “Йилнинг энг яхши рус тили ўқитувчиси” бўлди. Шу танловнинг иккинчи босқичида ҳам ғолиб бўлганлиги сабабли унга 15-20 июль кунлари Москва шаҳрига саёҳатга бориш насиб қилди.

Нодиржон Тожимов ўқувчиларни рус тилига қизиқтиришда замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва дастурлардан, кўргазмали қуроллар ҳамда аудио, видео материаллардан кенг фойдаланмоқда.

Ишчан педагог 2019-2020 ўқув йилидан ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари лавозимига тайинлангач, унинг иш кўлами ва таълим сифати ва самарадорлигини оширишдаги масъулияти янада ошди.

Айни кунда Н.Тожимов мактабда муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёев томонидан илгари сурилган 5 та ташаббус доирасида бир қанча ишларни амалга оширишга ҳаракат қилаяпти. Жумладан, мактаб ўқувчиларини дарсдан бўш пайтларида мактаб қошида жойлашган 9-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида турли йўналишлар бўйича таълим олишга жалб қилмоқда.

Мактабнинг ўзида стол тенниси, шахмат, шашка бўйича ва компьютер ҳамда интернетдан фойдаланиш саводхонлигини ошириш бўйича тўгараклар ташкил этилди. Шунингдек, мактабда ёшлар маънавиятини юксалтириш учун китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида ҳам турли танловлар ташкил этилмоқда.

– Ҳозирги замон ўқитувчиси ўз фаолиятини эскича, қотиб қолган услубда эмас, балки, янги педтехнологияларга суянган ҳолда ташкил этиши лозим, – дейди Нодиржон Тожимов. – Бунинг учун эса тинмай изланиш ва илғор тажрибаларни ўрганиш керак бўлади. Бу – давр талаби.

Биз бир қанча танловлар ғолиби, ўқувчиларга дарс ўтишда замонавий услублардан фойдаланиш ташабускори Нодиржон Тожимовни 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни байрами билан муборакбод этиб, унинг келгусидаги ишларида зафарлар тилаймиз.

А.ЖУМАНИЁЗОВ.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019