28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 07:00
Саломатлик 👁 703

Туманда тиббиёт соҳасини ўрганиш якунлари бўйича йиғилиш ўтказилди

Туманда тиббиёт соҳасини ўрганиш якунлари бўйича йиғилиш ўтказилди

Бугун Янги Ўзбекистонда барча соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари ва соҳаларга жорий этилаётган янгича ёндашувлардан асосий мақсад халқни рози қилиш, инсонларнинг ўз ҳаётидан мамнун ҳолда яшашларига замин яратишдир. Бу борада олиб борилаётган ислоҳотларнинг амалдаги натижаси, қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг ижроси устидан эса доимий назорат ўрнатилган.

Яқинда Амударё тумани Прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги Қонуни ҳамда соҳага доир бошқа қонун ҳужжатлари ижроси бўйича туман Тиббиёт бирлашмасида ўрганиш ишлари олиб борилган эди. Текширувлар натижалари туман Тиббиёт бирлашмаси фаолияти талаб даражасида йўлга қўйилмаганлигини ва баъзи ҳолларда аҳоли саломатлигини таъминлаш тадбирлари ўз ҳолига ташлаб қўйилганлигини кўрсатди.

Хусусан, аҳолининг умумий касалланиш даражаси ўрганилганда, 2023 йилда турли хил касалликлар юзасидан амалга оширилган мурожаатлар 47 минг 426 тани ташкил қилган бўлса, ўтган 2024 йилда бу кўрсаткич 50 минг 279 тани ташкил қилиб, 8 фоизга ошган.

Аҳолининг репродуктив саломатлигини сақлашдаги нуқсонлар, оналар ва болалар тиббий кўриги ва даволаш тадбирлари ўз вақтида сифатли ва тизимли ташкил этилмаганлиги оқибатида 2024 йилда 74 нафар чақалоқлар ўлими содир бўлиб, бу кўрсаткич ҳам ўтган 2023 йилга нисбатан 7 фоизга кўпайган.

24 март куни туман Маданият бўлими биносида туман Прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги Қонуни, соҳага доир бошқа қонун ҳужжатлари ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолати ҳамда юқорида қайд этилган камчиликларни бартараф этиш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда туман прокурори Баҳром Машарипов, туман Тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Фахриддин Абдуллаев, бирлашманинг бўлим бошлиқлари, оилавий поликлиникалар шифокорлари ҳамда ходимлари, ОАВ вакиллари иштирок этди.

Йиғилишда туман Тиббиёт бирлашмаси фаолиятидаги муаммо ва камчиликлар, уларни келтириб чиқарувчи омиллар, бартараф қилиш йўллари, халқимизни сифатли тиббий хизматлар билан таъминлаш масалалари хусусида сўз борди.

Шунингдек, тиббиёт соҳасида коррупцияга қарши курашиш масаласига алоҳида тўхталиб ўтилди. Таъкидланганидек, коррупция тиббий хизматлар сифатига путур етказиб, аҳолининг соғлиқни сақлаш ташкилотларига ва давлатга бўлган ишончини камайтиради.

Коррупцияга қарши курашиш учун қонунчиликни кучайтириш, тиббий ходимларнинг маоши ва ижтимоий таъминотини яхшилаш борасида амалий ишлар қилинаётгани қайд қилинди. Бу борада жамоатчилик назорати ва фуқароларнинг фаол иштироки ҳам муҳим аҳамиятга эга экани алоҳида қайд қилинди.

Йиғилишда сўзга чиққан масъуллар ушбу кўрсатмаларга амал қилган ҳолда, муаммоларни бартараф қилиш юзасидан таъсирчан чора-тадбирлар ишлаб чиқиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш зиммаларидаги масъулият эканини таъкидладилар.

Б.Машарипов, Амударё туман прокурори

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026