17.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
17.08.2026, 14:25
Жамият 👁 623

“Камалак юлдузлари” болалар ижодиёти фестивалининг туман босқичи ўтказилди

“Камалак юлдузлари” болалар ижодиёти фестивалининг туман босқичи ўтказилди

Ҳар йили анъанавий тарзда, танлов шаклида ўтказиладиган “Камалак юлдузлари” Pеспублика болалар ижодиёти фестивалининг асосий мақсади  иқтидорли болаларни аниқлаш, уларнинг истеъдодларини намоён қилишларига имконият яратиш ва қўллаб-қувватлаш, ёш авлоднинг маданий савиясини юксалтириш, уларнинг маънавий оламини бойитиш, саънат ва гўзалликка интилишини кучайтириш, миллий санъат анъаналари ва йўналишларини сақлаб қолиш, ривожлантириш ва давом эттириш ҳамда  иқтидорли болаларнинг ижоди, ташаббусларини кенг оммага айниқса, ёшлар орасида тарғиб этиш, ҳаваскор ва профессионал жамоаларнинг ижодий фаолиятини рағбатлантиришдир.

Яқинда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Амударё туман Кенгаши қошидаги “Камалак” болалар ташкилоти, туман Халқ таълими бўлими ҳамда туман Маданият бўлими ҳамкорлигида “Камалак юлдузлари” Pеспублика болалар ижодиёти фестивалининг туман босқичи  бўлиб ўтди.

Фестивалнинг туман босқичида 6 ёшдан 15 ёшгача бўлган  426 нафар ижодкор ва иқтидорли болалар иштирок этишди ҳамда  ўз истеъдод ва қобилиятларини  6 та йўналиш бўйича синовдан ўтказишди.

Фестивалнинг «А» гуруҳида классика – фортепиано, торли-камонли, дамли ва зарбли чолғу асбоблари, «В» гуруҳида Вокал – миллий ва академик ижро, эстрада, фольклор ҳамда хор гуруҳлари, «С» гуруҳида Халқ чолғулари – камонли, дамли ва зарбли чолғу асбоблари, «D» гуруҳида Pақс – миллий ҳамда замонавий рақслар, «Е» гуруҳида Тасвирий ва амалий санъат, жумладан, тасвирий санъатнинг графика, рангтасвир, натюрморт, либослар дизайни йўналишлари, амалий санъатнинг эса ҳайкалтарошлик, кулолчилик, зардўзлик, қуроқчилик, гиламдўзлик, бисер тўқиш, юмшоқ ўйинчоқсозлик, наққошлик, каштачилик, ёғоч ўймакорлиги йўналишлари бўйича болаларнинг иқтидор ва қобилиятлари синовдан ўтказилди. «F» гуруҳида эса наср ва назм, яъни шеър, ғазал, достон каби назм, шунингдек, ҳикоя, эртак каби наср йўналишларида иштирокчиларнинг истеъдодлари синовдан ўтказилди.

Фестивалнинг А, Б, С ҳамда Д гуруҳи йўналишлари бўйича танловлар 9-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида, Е ва F гуруҳи йўналишлари бўйича танловлар эса 16-сонли умумтаълим мактабида ўтказилди.

Фестивал якунига кўра танловда ўз истеъдодларини синовдан ўтказган иштрокчилардан 32 нафари энг қобилиятли деб топилди ва танловнинг Қароқалпоғистон Pеспублика босқичига йўлланма олди.

Ғолиблар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Амударё тумани Кенгаши томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Ирода Эрдошева, жамоатчи мухбир

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019