17.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
17.08.2026, 14:23
Жамият 👁 572

Сайловларга тайёргарлик жадал суръатларда олиб борилмоқда

Сайловларга тайёргарлик жадал суръатларда олиб борилмоқда

Мамлакатимизда жорий йилнинг 22 декабрь куни бўлиб ўтадиган сайловларга тайёргарлик ишлари айни пайтда янада қизғин тусга кирди. Чунки, ушбу муҳим сиёсий жараёнга саноқли кунлар қолди.

Туман ҳудудида ташкил этилган сайлов комиссиялари қонунийлик, ошкоралик ва адолатлилик принципларига қатъий амал қилган ҳолда ўз фаолиятларини олиб боришмоқда. Шунингдек, сайловни миллий қонунларимиз, бой тажрибамиз ва умумэътироф этилган халқаро стандартлар талабларига мос равишда юқори савияда ўтказиш мақсадида тайёргарлик ишлари жадал суръатларда давом эттиришмоқда.

Сайловчиларга қулай шароит яратиш мақсадида 16-сонли мактаб биносида жойлашган 81-сайлов участкаси ҳам жиҳозланиб, тайёр ҳолатга келтирилди. Ушбу сайлов участкаси ҳудудида сайлаш ҳуқуқига эга бўлган 2420 нафар фуқаро истиқомат қилади.

Сайлов участкасида харита, сайлов комиссиялари тўғрисидаги ахборот ва бошқа зарур маълумотлардан иборат баннерлар ўрнатилди. Участка хоналари қонунчиликда белгиланган талаблар асосида жиҳозланди. Шунингдек, зарур техника воситалари – телефон, факс, нусха кўчириш аппарати ва тегишли адабиётлар билан таъминланди. Сайлов қонунчилигига оид маълумотлар, сайловчилар ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисидаги тарғибот воситалари кўринарли жойга осиб қўйилди. Овоз бериш кабиналари, стационар ва кўчма сайлов қутилари ҳам келтирилиб, хоналарга жойлаштирилди.

Сайловларга тайёргарлик кўриш ва уни уюшқоқлик билан ўтказиш мақсадида участка сайлов комиссияси аъзолари ўз фаолиятини бевосита Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси ва туман сайлов комиссиясининг кўрсатмалари, топшириқлари асосида амалга оширишмоқда. Участка сайлов комиссияси раиси Равшан Ўрозбоева, раис ўринбосари Нилуфар Холбоева ҳамда котиб Насиба Ҳайитмуродовалар комиссия аъзолари билан ҳамкорликда тарғибот ва ташвиқот ишларини қизғин тарзда ташкил этишмоқда.

Айни пайтда участкада белгиланган навбатчилик жадвали асосида масъуллар ташриф буюраётган фуқаролар билан тушунтириш ишларини олиб боришмоқда. Шунингдек, комиссия аъзоларидан Марям Аҳмедова, Хайрулла Гулмонов, Дилдор Ўрозалиева, Наргиза Қурбонбоевалар сайловчиларни сайловчилар рўйхати билан таништириб, рўйхатдаги ноаниқликлар ҳақидаги аризаларни қабул қилишмоқда. Сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш ва овоз беришда қатнашиш имконияти бўлмаган сайловчилардан комиссия аъзолари Динора Қўчқорова, Ўткир Бобожонов, Бозорбой Холимбетов, Муқаддас Хўжаниёзовалар сайлов конвертларини қабул қилиб, тегишли ўзгартишлар киритиш масаласини ҳал қилишмоқда. Ундан ташқари, ҳудудларга бириктирилган масъуллар томонидан ҳам фуқароларни қизиқтирган саволларга тўлиқ ва батафсил жавоблар берилмоқда.

Участкага ташриф буюраётган фуқароларга, айниқса, биринчи марта овоз берадиганлар, нуронийлар, имконияти чекланган шахслар ҳамда ёшларга янги Сайлов кодексининг мазмун-моҳияти кенг тушунтирилиб, ҳуқуқий билимлари оширилмоқда. Ўтказилаётган тарғибот-ташвиқот тадбирлари давомида ҳар бир фуқаро сайловларда фаол иштирок этишга даъват этилмоқда ва уларда дахлдорлик туйғусини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

О.Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019