“UzWaterAware” лойиҳаси доирасида тадбир ўтказилди
Сув табиатнинг бебаҳо инъомидир, сувсиз ер юзида ҳаёт бўлмайди. Сув бор экан, ўсимликлар дунёси, ҳайвонот олами ва биз – инсонлар тирикмиз. Шундай экан сувни исроф қилмаслик, сув ресурсларидан тўғри фойдаланиш, айниқса ичимлик сувини тежаб ишлатиш барчамизинг масъулиятли бурчимиздир.
Шу мақсадда мамлакатимизда “UzWaterAware” лойиҳаси аъзолари томонидан тарғбот тадбирлари ўтказилмоқда. Шундай тадбирлардан бири 4 декабрь куни туманимиздаги 9-сонли мактабда бўлиб ўтди. Тадбирда Марказий Осиё минтақавий экология марказининг Ўзбекистон филиали ҳамда Қорақалпоғистон Pеспубликаси Вазирлар Кенгаши раисининг экология ва Оролбўйи худудини ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Жусипбек Казбеков иштирок этди.
Шу ўринда айтиш керакки, UzWaterAware, яъни “Ўзбекистонда сув масалаларидан хабардорлик” лойиҳаси Европа Иттифоқининг “Ўзбекистоннинг қишлоқ жойларида сув ресурсларини барқарор бошқариш” дастурининг бир қисмидир.
Лойиҳа доирасида юртимизда расм ва иншолар танлови ҳамда эко-дарслар ташкил қилинмоқда. Бундай тадбирларни ўтказилишидан мақсад – мактаб ўқувчилари, уларнинг ота-оналари ва педагоглари эътиборини сувдан оқилона фойдаланиш ва экология муаммолари мавзусига қаратишдир. Хусусан, лойиҳа доирасида туманимиздаги 9-сонли мактабда ўтказилган тадбирда мактабнинг кичик ва юқори синф ўқувчилари учун сув ресурслари ва улардан рационал фойдаланиш мавзусида интерактив эко-дарслар ташкил этилди.
Тадбирда таъкланганидек, сув бу оби – хаётдир. Сув энг кўп истеъмол қилинадиган инсон хаёти учун зарур табиий моддадир. Кундалик эҳтиёжимизда сувнинг ўрни беқиёс, чунки овқат тайёрлаш, кийимларни тозалаш, баданни поклаш ва бошқа кўплаб ишларимизни сувсиз тасаввур қилиб бўлмайди.
Курраи заминимизнинг учдан икки қисми сувлик билан қопланган бўлишига қарамай фақатгина ер юзида мавжуд сув захираларининг 2-3 фоизигина чучук сув бўлиб, истеъмолга яроқлидир. Шу сабабли хозирда инсониятни ичимлик суви етишмаслиги муамоси ташвишга солмоқда.
Сув хаётимиз манбаи экан, уни асраб-авайлаш ҳам ўз зиммамиздадир. Сувни тежаб ишлатиш, сув жумракларини очиқ қолдирмаслик, оқава сувларга ахлат ва бошқа нарсаларни ташламаслик, сувга тушган нарсаларни олиб ташлаш, ҳовуз ва булоқларни тозалаб, ичимлик сувларини эҳтиёт қилиш барчамизнинг инсоний бурчимздир.
Айтиб ўтиш жоизки, мазкур лойиҳа ҳамкори Ўзбекистон Pеспубликаси Сув хўжалиги вазирлигидир. Шунингдек, тадбирда лойиҳанинг асосий мақсади, вазифалари, йўналишлари юзасидан ҳам кенг тушунчалар берилди.
Таъкидланганидек, лойиҳанинг асосий вазифаси – давлат идоралари, сув-экологик масалалари билан шуғулланувчи нодавлат-нотижорат ташкилотлари, ёшлар ва болалар ташкилотлари ҳамда оммавий ахборот ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни кучайтиришдир. Мактабда лойиҳа доирасида ўтказилган “Сувни ҳурматланг!” номли тадбир ўқувчиларни сувдан оқилона фойдаланиш ва унга тўғри муносабатда бўлишга чорлади.
Чарос Арслонова, туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶