Қонун устуворлиги – ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамиятининг энг муҳим мезони
Она Ватанимиз ҳаётидаги энг улуғ ва энг қутлуғ саналардан бири бўлган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган куннинг 27 йиллиги юртимизда кенг нишонланди.
Куни кеча ушбу муҳим тарихий сана муносабати билан ўтказилган тантанали йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг маърузасини телевидение орқали зўр қизиқиш ва катта ҳаяжон билан кўрдим ва тингладим.
Тантанали маросимда муҳтарам Президентимиз “Давлат идоралари фақат фуқароларга эмас, балки ўзларига нисбатан танқидий фикрларни ҳам адолат билан, холис кўриб чиқишлари лозим. Шахар ва қишлоқларимиз қиёфасини ўзгартириш, қурилиш ва ободончиликка оид қарорлар, дастлаб ўша худуддаги аҳоли ўртасида муҳокама қилиниб, жамоатчилик экспертизасидан ўтказилиши шарт” дея алоҳида таъкидлаб ўтдилар.
Шу билан биргаликда “жамоатчилик назорати – бу фақатгина давлат идоралари фаолияти устидан назорат эмас, балки жамиятнинг ўзини ўзи бошқариш усули, бошқача айтганда, фуқаролик жамиятини тараққий топтиришнинг муҳим омилларидан биридир”, деган сўзлари бизнинг ўз фаолиятимизни сифат жихатидан яна бир пағона баландга кўтариш, жамоатчилик назоратини ўрнатишда одиллик, тенглик, маъсулият ва жавобгарлик тамойилларига қатъий амал қилиш маъсулиятини зиммамизга юклайди. Чунки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг ҳуқуқий асослари мустахкамланиб борар экан, жамоатчилик назорати билан боғлиқ фаолияти ҳам кенгайиб бормоқда.
Мамлакатимиз жуда тез ва жадал ривожланиб бораётган бир пайтда бутун жамоатчиликни уйғотиш ва фуқароларнинг фаоллигини оширишда маҳалланинг ўрни ва роли катта. Маҳалла ҳар бир оила ва ҳар бир инсон қалбига йўл топа олиши ва ҳар бир оилага кириб боришига эса шак-шубҳа йўқ. Инсон дунёга келишидан бошлаб то сўнгги йўлга кузатилгунгача бўлган ҳаёти маҳалла-кўй билан чамбарчас боғлиқлиги - бу ҳаётий ҳақиқат.
Президентимизнинг маърузаларида кўзда тутилган устувор вазифаларни бажаришда маҳалла фуқаролар йиғинлари кенг кўламдаги маънавий-маърифий тадбирларни амалга оширмоғи, ғоявий таҳдидларнинг олдини олиши ва бу таҳдидларнинг эзгу фазилатлар ва миллий қадриятларимизга раҳна солмаслиги учун курашиши, оилавий ажримлар ва жиноятчилик, хуқуқбузарликлариннг олдини олиш энг долзарб вазифа бўлиб қолаверади.
Зебогул Ражабова,
“Янгиобод” МФЙ раиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶