Суд раиси талабаларга очиқ дарс ўтди
Жорий йилнинг 11 декабрь куни фуқаролик ишлари бўйича Нукус туманлараро суди биносида Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгашининг ёшлар масалалари соҳасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандуми ижросини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича Амударё туман суди раиси Еркин Утениязов Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг ҳуқуқшунослик факультети 1-босқич талабаларига очиқ дарс ўтди.
Очиқ дарсда Еркин Утениязов талабаларга мамлакатимизда суд-ҳуқуқ соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳияти, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 27 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида суд-ҳуқуқ соҳаси бўйича кўрсатиб ўтилган концептуал таклифларнинг аҳамияти ҳақида кенг турда тушунчалар берди.
Очиқ дарс пайтида Еркин Утениязов Президентимиз маърузасидаги “Келгуси йилдан бошлаб прокурор қарори устидан судга мурожаат қилиш тартиби жорий этилади... Ишонаманки, прокурор қарори устидан судга мурожаат қилиш бўйича ривожланган демократик мамлакатларда амал қиладиган бундай тажрибани жорий этиш ҳаётимизда адолат мезонини мустаҳкамлашда улкан қадам бўлади... Судларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш биз учун энг устувор вазифадир. Айниқса, суд бирон-бир мансабдор шахснинг қўли етадиган идорага айланиб қолишига мутлақо йўл қўймаслик шарт. Шу сабабли суд ишларига аралашгани ёки судга босим ўтказгани учун жавобгарликни кучайтириш лозим” деган жумлалар бўйича аниқ тушунчалар берди.
Ҳуқуқшунос Еркин Утениязов очиқ дарс давомида талабаларга ўз соҳаларида қайси йўналишни танлашлари, танлаган касби бўйича соҳадаги ўзгаришлардан доимо хабардор бўлишлари, ўз устларида тинмай ишлаб, ҳуқуқий онг ва маданияти, билимлари ва касбий масъулиятини мунтазам ошириб боришлари лозимлиги ҳақида маслаҳатлар берди ва уларга ўз ҳаётий ва касбий тажрибалари ҳақида гапирди.
Очиқ дарс якунида талабаларнинг назарий билимларини амалиёт билан уйғунлаштириш ҳамда суд жараёни юзасидан амалий кўникмаларини шакллантириш мақсадида уларга фуқаролик ишлари бўйича Нукус туманлараро судининг очиқ суд мажлисида иштирок этишларига шароит яратиб берилди.
А.ЖУМАНИЁЗОВ.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶