Амударё туманида фаолият юритаётган юридик шахслар ва уларнинг алоҳида бўлинмалари диққатига!
Амударё тумани статистика бўлимига 2019 йилда бажарилган иш ҳажмлари тўғрисидаги йиллик давлат статистика ҳисоботларини ўз вақтида тақдим қилишингизни сўраймиз.
Туманимизда фаолият юритаётган кичик корхона ва микрофирмалар 1-КВ йиллик статистика ҳисоботини 2020 йилнинг 26 февраль санасигача;
Пахтачилик, ғаллачилик, чорвачилик, паррандачилик ва бошқа фаолият турлари билан шуғулланувчи фермер хўжаликлари 1-FX йиллик статистика ҳисоботини 2020 йилнинг 25 февраль санасидан кечиктирмасдан ўз вақтида тақдим қилишингизни сўраймиз.
Давлат статистика ҳисобот шакли интернет тармоғи воситасида давлат статистика ҳисоботларини электрон кўринишда йиғиш автоматлаштирилган тизими eStat 3.0 орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда тақдим этилади. eStat 3.0 тизимида мавжуд давлат статистика ҳисоботларининг электрон шакли (шаблон)ни Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг www.stat.uz расмий сайтидан олишингиз мумкин.
Ҳурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар! Сиз тақдим қилган ҳисоботингиз умумлашган ҳолда туманимизнинг ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларида акс эттирилади. Шунинг учун ҳар бирингиздан давлат статистика ҳисоботларига бефарқ қарамаслигингизни сўраймиз.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶