БИРИНЧИ ПРЕЗИДЕНТИМИЗ ХОТИРАСИГА БАҒИШЛАБ ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ
Мамлакатимизни қарийб 25 йил бошқарган Биринчи Президентимиз, мустақил Ўзбекистонни барпо этган, халқпарвар демократик ҳуқуқий давлат яратган, фуқаролар тинчлиги ва миллий тотувликни таъминлаш ишига улкан ҳисса қўшган атоқли давлат арбоби И.А.Каримов ҳозир ҳаёт бўлганларида ҳаётининг саксон иккинчи йилини қарши олган бўлар эдилар. У жисман орамизда бўлмаса ҳам мамлакат мустақиллиги асосчиси, юртимизда мустақил тараққиёт дастурини ишлаб чиққан ва ҳаётга татбиқ этилишига раҳнамолик қилган атоқли давлат арбоби сифатида халқимизнинг юрагида яшайди. Айниқса, давлатимизнинг ҳудудий яхлитлигини, сарҳадларимиз дахлсизлигини ҳимоя қилишга қодир Қуролли Кучлар, Чегара ва Ички қўшинларни ташкил этишга бошчилик қилган эдилар.
Бугунги кунда халқимизнинг тинч-осойишталигини таъминлаб, Ватанимиз сарҳадларини ишончли қўриқлаётган бу тузилмаларда Биринчи Президентимиз таваллуд куни - 30 январь санасига бағишлаб турли тадбирлар ташкил этилди.
Туманимизда фаолият олиб бораётган Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари таркибидаги 9202 “Д” ва 9202 “К” ҳарбий қисмларда Биринчи Президентимиз таваллуд топган кун муносабати билан “Мустақиллик меъмори ва Қуролли Кучларимиз асосчиси” номли маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтди.
Тадбирларга 69- ва 36-мактаблар ўқитувчилар жамоаси вакиллари ташриф буюришиб, И.Каримов ҳаёти ва фаолияти ҳақида маърузалар қилдилар.
Ҳарбий хизматчилар Қуролли Кучлар асосчисини ҳурмат-эҳтиром билан хотирладилар.
Ф.МАҲАММАДИЕВ,
Р.ЖАНАЗАРОВ,
ҳарбий хизматчилар.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶