МАКТАБДА И.А.КАРИМОВНИНГ ХОТИРА КЕЧАСИ ЎТКАЗИЛДИ
Ислом Каримов мустақил Ўзбекистон давлатининг асосчиси, буюк давлат ва сиёсат арбоби, ўзбек халқининг улуғ ва ардоқли фарзанди эди. У мамлакатимизни мустабид тузум қарамлигидан озод қилиб, ҳалокат ёқасига келиб қолган юртимизни қайта тиклагани ҳамда оғир қийинчиликлар ва синовларга қарамай, тарихан қисқа даврда юртимизни жадал ривожланаётган замонавий демократик давлатга айлантирди.
30 январь куни туман ХТБга қарашли 11-сонли умумтаълим мактабида ҳам тарих ва ҳуқуқ фан ойлиги доирасида шу буюк инсон, Ўзбекистоннинг биринчи Президенти И.А.Каримов таваллудининг 82 йиллигига бағишлаб хотира тадбири ўтказилди.
Тадбирда мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Мунаввар Жолдасова ўқувчи-ёшларга “Мустақиллигимиз меъмори – Ислом Каримовнинг буюк хизматлари” мавзусида гапириб, халқимизни мустақиллик сари илҳомлантирган ҳамда керак пайтда жасорат ва қаҳрамонлик кўрсатиб, шахсий ибрати билан Истиқлолимизни ҳимоя қилган И.Каримовнинг сиёсий фаолияти ҳақида тўлқинланиб сўзлади.
Тарих ва ҳуқуқ фан ўқитувчилари раҳбарлигида мактабнинг 9-, 10-, 11-синфлар ўқувчилари ўртасида ўтказилган “Заковат” ўйинлари орқали ўқувчилар ўзларининг билим ва заковатларини намойиш этишди. Айниқса, мамлакатимизда яшаётган турли миллат вакиллари учун яратилган тенглик, динлараро, конфессиялараро бағрикенглик сиёсати, барча миллат вакилларининг меҳнат қилиш, намунали тиббий хизматдан фойдаланиш, дам олиш, кафолатли таълим олиш ҳуқуқларининг Конституциямизда мустаҳкамлаб қўйилгани ҳақида ўз билимларини намойиш этишди ва берилган саволларга аниқ, пухта жавоб бердилар. Шу баробарида мамлакатимизнинг биринчи Президенти И.Каримов раҳбарлигида амалга оширилган ислоҳотлар, Ўзбекистоннинг мустақиллик даври тараққиёт босқичлари хусусида ўқувчилар батафсил маълумотлар бердилар. Айниқса, Президентимиз Ш.М.Мирзиёев бошлаб берган 5 та муҳим ташаббуснинг ёшлар ҳаётида тутган ўрни, Янги Ўзбекистонда кечаётган демократик жараёнлар, ёшларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик, ёшлар ҳаётига оид Президент Фармонлари ҳамда Қарорлари бўйича зукколик билан ўз фикрларини билдирдилар.
Тадбир давомида ўқувчилар томонидан мамлакатимиз ҳаётига оид тарихий жараёнларни акс эттирувчи саҳна кўринишлари, ҳарбий чиқишлар, миллий Армиямиз аскарларининг жанговарлик ҳолатлари маҳорат билан кўрсатиб берилди. Тарихий шахслар ҳақидаги шеърлар ўқилиб, буюк ажодларимиз ёд этилди.
Тарих ва ҳуқуқ фан ойлиги доирасида бўлиб ўтган хотира кечаси ўқувчилар қалбида буюк аждодларимиз, ватанпарвар инсонлар хотирасига ҳурмат, она Ватанга чексиз муҳббат туйғуларини янада мустаҳкамлади.
Р.ЙЎЛДОШЕВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶