17.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
17.08.2026, 18:43
Жамият 👁 530

Янги таҳрирдаги Солиқ кодекси мазмун-моҳиятини тушунтиришга бағишланган тадбир ўтказилди

Янги таҳрирдаги Солиқ кодекси мазмун-моҳиятини тушунтиришга бағишланган тадбир ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқланди.

Қонунга кўра, ягона ижтимоий тўлов, ягона солиқ тўлови ва қатъий белгиланган солиқ ўрнига тегишлича ижтимоий солиқ, айланмадан олинадиган солиқ ҳамда қатъий белгиланган миқдорда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи киритилмоқда. Бутун мамлакатимиз бўйлаб, янги таҳрирдаги Солиқ кодекси ҳамда солиқ қонунчилигидаги ушбу ўзгаришлар мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказишга қаратилган тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда.
Шундай тарғибот тадбирларидан бири туманимиздаги “Тамара-текстил” хусусий корхонасида ўтказилди.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати O'zLiDeP туман Кенгаши ва туман Давлат Солиқ инспекцияси билан ҳамкорликда тадбиркорлик субъектларида янги таҳрирдаги Солиқ кодекси мазмун-моҳиятини тушунтириш мақсадида ўтказилган мазкур тадбирда ёш тадбиркорлар ва тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагидаги ёшлар, корхона ишчилари иштирок этдилар.

Тадбирда партиянинг туман Кенгаши ва Солиқ инспекцияси масъуллари янги Солиқ кодексига киритилган ўзгартишлар, солиқ турлари, солиқ тўловчининг хуқуқлари, мажбуриятлари, солиқ мажбуриятини бажаришнинг тартиби, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш мажбурияти хақида тушунчалар бердилар.
Тадбир иштирокчиларига янги таҳрирдаги Солиқ кодексида тенглик, аниқлик, соддалик ва самарадорлик асос қилиб олинганлиги, ушбу кодекснинг янги таҳририда солиқ турлари 13 тадан 9 тага қисқартирилиб, ягона ер солиғи, давлат божи, божхона тўловлари, тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари бўйича қатъий белгиланган солиқлар бекор қилинганлиги бўйича киритилган ўзгартишлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Шунингдек, кичик корхоналар учун айланмадан солиқ кўринишидаги алоҳида солиқ режими сақлаб қолинганлиги, олдинги тартибга кўра, корхоналар ўртасида ўзаро молиявий муносабатларга аралашган ҳолда, ҳосил бўлган дебиторлик қарздорлиги мажбурий ундирилганлиги тушунтирилди. Энди бу тартибдан воз кечилаётгани, яъни бир корхонанинг солиқ мажбурияти бошқа бирининг зиммасига туширилмаслиги ҳам айтиб ўтилди.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати O'zLiDeP туман Кенгаши аппарат раҳбари Муқаддас Бекназарова ҳам юртимизда солиқ тизимида амалга оширилаётган ўзгаришлар, тадбиркорларга яратилаётган имкониятлар ва Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга қилган Мурожаатномаси ҳақида сўз юритди. Давлатимиз раҳбарининг Мурожаатномада 2020 йилда биринчи марта тадбиркорларга ички бозорда сотган маҳсулоти бўйича қўшилган қиймат солиғининг бир қисмини қайтариш тартиби жорий этилиши, тадбиркорларни қийнаётган ва ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётган соҳа – лицензия ва рухсатномалар бериш тизими енгиллаштирилишини алоҳида эътироф этганлигини таъкидлади. Шу ўринда Президентимизнинг “…Биз янги иш ўринларини яратадиган тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашимиз, таъбир жоиз бўлса, уларни елкамизда кўтаришимиз керак”, деган фикрлари ҳар бир тадбиркор учун куч-қудрат ҳамда шижоат бағишлашини ҳам мамнуният билан тилга олди.

Янги таҳрирдаги Солиқ кодекси ҳамда солиқ қонунчилигидаги ўзгаришлар мазмун-моҳиятини тушунтиришга бағишланган тадбирда иштирокчилар етарли маълумотларга эга бўлдилар.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019