АЁЛ-ҚИЗЛАPГА ЮКСАК ЭҲТИPОМ КЎPСАТИЛДИ
Мамлакатимизда хотин-қизларнинг жамиятдаги ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг турли соҳа ва тармоқларда ўз қобилиятларини рўёбга чиқариши учун кенг имконият ҳамда шарт-шароитлар яра-тилган. Шунингдек, барча жабҳаларда жамият манфаатига ўз ҳиссасини қўшаётган аёллар ҳам алоҳида эътироф этилиб, муносиб рағбатлантирилиб келинмоқда.

Хусусан, Президент Фармонига мувофиқ жамият ва давлат ҳаётида фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатган хотин-қизлар учун “Мўътабар аёл” кўкрак нишони таъсис этилиши ҳам фикримизнинг далилидир.
Қолаверса, ҳар йили 8 март Халқаро хотин-қизлар байрами санасининг мамлакат бўйлаб чинакам тантана қилиниши жамиятимизда аёлларга бўлган эътиборнинг нечоғлик юксак эканлигини ифодалайди.
Бутун мамлакатимизда бўлгани каби 6 март куни туманимизда ҳам ушбу айём юксак даражада нишонланди. Байрам тадбирида туманимиздаги барча соҳаларда фаолият юритаётган фаол аёллар иштирок қилдилар. Тантанали маросимда туман ҳокими С.Йўлдашев нутқ сўзлаб, аёл-қизларни байрам билан муборакбод этди.

Шундан сўнг туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Муқаддас Бекназарова, 36-сонли мактаб ўқитувчиси Pайҳон Қаландаровалар аёлларни байрам билан табрикладилар.
Тадбир туманимиз санъаткорлари томонидан тайёрланган концерт дастурига уланиб кетди. Ажойиб концерт дастури барчага кўтаринки, байрамона кайфият улашди.



Чарос Арслонова,
туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶