ОНА – УЛУҒ ЗОТ
Она – улуғ зот. Чунки ҳар бир инсон учун онадан қадрдон, меҳрибон ва яқин киши йўқ. Онажонимиз бизни дунёга келтириб, кўз қорачиғидек асраб-авайлаб вояга етказибгина қолмасдан, ҳамма вақт қуёш каби ҳаётимизга нур сочиб, ой каби йўлимизни ойдин қилиб туради. Шунинг учун ҳам энг яхши шеърлар, энг яхши қўшиқлар, энг яхши асарлар оналарга бағишланади.
Аёл-қизлар байрами муносабати билан 6 март куни мактабимизда 9-, 10-, 11-синф ўқувчи қизлари орасида беллашув бўлиб ўтди. Қизлар 5 та шарт бўйича беллашдилар. Улар оналарни мадҳ қилувчи шеър ва қўшиқлар айтдилар. Саҳна кўринишлари ижро қилишди. Томошабинларга байрамона кайфият улашди. Беллашув сўнгида 11-синф ўқувчиси Хосият Сафарбоева 1-ўринга, 9-синф ўқувчиси Саида Сафарбоева 2-ўринга муносиб деб топилди.
Шу фурсатдан фойдаланиб мен ҳам онажонимни, туманимиздаги барча онажонларни байрам билан табриклайман. Сизларга узоқ умр, соғлик-саломатлик, баҳор гулларидек яшнаб юришингизни тилайман. Фарзандлар бахтига доимо омон бўлинг.
Ақлжон ТЎРАЕВА, 33-сонли мактабнинг
она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶