12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 18:51
Адабиёт 👁 1,025

Таниқли шоира ва публицист Муҳтарама Улуғова амударёлик ижодкор ёшлар билан учрашди

Таниқли шоира ва публицист Муҳтарама Улуғова амударёлик ижодкор ёшлар билан учрашди

Ижод аҳли азалдан сайёр халқ. Нафақат касбий фаолияти, балки шахс сифатидаги мавқеи жиҳатидан ҳам, айниқса, ёзувчи ва шоирларнинг умр йўллари халқнинг эзгу орзу ва умидлари билан чамбарчас туташиб кетган. Шу боис, улар ўз ҳаётларининг асосий қисмини халқ орасида ўтказадилар. Кўнгилларни тебратувчи гўзал шеърлар, инсон қалбини тозартириб, ҳаётдан завқ олиб яшашга ундовчи етук бадиий асарлар уларнинг ижодий сафарларида дунёга келади.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, "Шуҳрат" медали ва "Меҳнат шуҳрати" орденлари соҳибаси, таниқли шоира ва публицист Муҳтарама Улуғованинг ҳар галги янги чиққан китоблари жуда тез оммалашиб, қўлма-қўл бўлиб кетади, халқимиз томонидан севиб ўқилади. Умрининг 73-баҳорини қаршилаган шоира ҳамон халқ орасида.

Ўзбекистоннинг жаннатмакон, гўзал Фарғона вилоятида, олим-у фузалолар, ҳассос шоир-у ёзувчилар, соҳирқалб санъаткорлар юрти – Марғилон шаҳрида 1952 йилда таваллуд топган Муҳтарама Улуғова қарийб 60 йилдан бери ижод майдонида.

Унинг турли йилларда чоп этилган "Бойчечакнинг тушлари", "Муҳаббатга тўймасман сира", "Эй, дилим!" шеърий тўпламлари, Ўзбекистон халқ шоири, устози Зулфияхонимга бағишланган "Муҳаббат саройида мангу қолганлар", "Баҳор келди сени сўроқлаб" каби бадиий публицистик китоблари барча ёш тоифасидаги китобхонларнинг кўнгил мулкига айланган. Муҳтарамахоним ҳам устози Зулфияхоним каби табиат ва баҳор шайдоси.

Унинг ижодий сафарлари айнан шу фаслдан бошланишида ҳам ажиб рамзий маъно бор: қийғос гулга кирган чаман боғлар бағридан, кўксида бойчечаклар, лолақизғалдоқлар маржондай тизилган қир-у адирлардан, баҳорда бир бора яшнаб, кўзларни оладиган юртнинг чўл-у саҳроларидан битмас-туганмас завқ, илҳом олади.

Шоиранинг бу галги ижодий сафари Қорақалпоқ заминининг гўзал Амударё соҳилларидан бошланди. Амударё устига қурилган муҳташам Дўстлик кўпригида шоирани Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси аъзоси, Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, "Баркамол авлод" болалар мактаби директори, шоира Хонимжон Ражабова, Амударё тумани ҳокимининг ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Гўзал Сабуровалар кутиб олишди.

Шу куни туманимизнинг фахрий меҳмони Муҳтарама Улуғова билан "Баркамол авлод" болалар мактаби ўқувчи-ёшларининг учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда мазкур мактабнинг ижодкор ёшлари, шунингдек, Амударё туман Ички ишлар бўлими ходимлари, Манғит шаҳрининг Олмазор маҳалласи еттилиги аъзолари иштирок этишди.

Учрашувда Муҳтарама Улуғова "Баркамол авлод" болалар мактабининг ҳаваскор-ижодкор ўқувчилари, "Ёш журналист ва нотиқ" тўгараги аъзолари билан адабий суҳбат ўтказиб, ёш ижодкорларга ўзининг самимий тилакларини билдирди. Айниқса, шоиранинг ижод машаққатларини юксак маънавият ва илм орқали енгиб ўтиш, ижодий камолот сари интилиш борасидаги қизиқарли суҳбатлари, маслаҳат ва тавсиялари ёшларга манзур бўлди.

Ўз навбатида фахрий меҳмон учрашув ташкилотчиларига чин дилдан миннатдорчилик билдириб, янги шеърларидан ўқиб берди.

Шеърхонлик ва мароқли суҳбатлар тарзида ўтган учрашув тадбири иштирокчилар, айниқса, адабиёт ва шеъриятга ихлосманд ўқувчи-ёшлар учун ёрқин таассуротлар бахш этди.

РОБИЯ ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026