КАСБИДАН КАМОЛ ТОПГАН АЁЛ
Кутубхона – нурхона! Умримизнинг қанчадан қанча азиз лаҳзалари шу қутлуғ масканда кечади, китоблар мутолаасидан шууримиз ойдинлашади, кўнглимизга нур инади.
Кутубхоналарда фаолият юритиб, ташриф буюрувчини илиқ қарши олиб, унинг ёшига, қизиқишига мос сара китобларни тавсия қилувчиларни эса маърифат улашувчилар деб атасак, арзийди.
Туманимиздаги 21-сонли мактабда 36 йилдан бери кутубхоначи бўлиб ишлаб келаётган Гулчеҳра опа Тожимуродовани шу боисдан ҳам барча ўқувчилар, ўқитувчилар ҳурмат қилишади.
Кутубхонага ташриф буюрган ўқувчиларга опа излаган мавзудаги китобларини топишда ёрдам бериш билан чекланмай, уларнинг ўқиган китоблари юзасидан савол-жавоблар ҳам қилиб туради. Деярли ҳар йили ёш китобхонлар танловларини ташкил этади.
Гулчеҳра Тожимуродова мактаб ўқитувчилар жамоасининг яқин кўмакдоши. У мактабда ўтказиладиган турли маънавий-маърифий тадбирларнинг ҳам юқори савияда ўтишига, турли танловлар ташкил этилишида ўз ҳиссасини қўшади.
– Бир умр шу касбда ишладим. Ўқувчиларни китобхонликка жалб қилишга, дарсликлар, турли қўшимча қўлланмалар ва бадиий асарларни қадрлашга ўргатишга ҳаракат қилдим, – дейди у ўз фаолиятидан хурсанд бўлиб.
Касбидан камол топиб, элда обрў-эътиборли бўлган Гулчеҳра Тожимуродовани 8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами билан қутлаб қоламиз.
Дилфуза БОЗОРБОЕВА, шу мактаб ўқитувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶