12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 18:45
Фан ва таълим 👁 372

САЛОҲИЯТЛИ ЁШЛАР КАМОЛ ТОПАЁТГАН ДАРГОҲ

САЛОҲИЯТЛИ ЁШЛАР КАМОЛ ТОПАЁТГАН ДАРГОҲ

Бугунги кунда таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳар бир мактаб фаолиятида ўз ифодасини топмоқда. Замонавий билим бериш, ёш авлодни маънавий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларни замон талабларига мос кадрлар сифатида шакллантириш — бугунги куннинг устувор вазифаларидандир. Амударё туманидаги 19-сонли мактаб жамоаси ҳам ана шу миссияни шараф билан адо этиб келмоқда.

Мазкур мактабнинг ҳозирги биноси 1970 йилда қурила бошлаган бўлиб, 1971 йилда 400 ўринга мўлжаллаб фойдаланишга топширилган. Бугунги кунда эса бу ерда 780 нафар ўқувчи таълим-тарбия олмоқда. Таълим жараёнига 65 нафар педагог жалб этилгани мактаб жамоасининг салоҳияти юқори эканини кўрсатади.

Педагоглар таркиби сифат жиҳатидан ҳам диққатга сазовор: 10 нафар олий тоифали, 21 нафар 1-тоифали, 14 нафар 2-тоифали ҳамда 23 нафар мутахассис ўқитувчилар фаолият юритмоқда. Шунингдек, 10 нафар ўқитувчи миллий ва халқаро сертификатларга эга. Инглиз тили фани ўқитувчиси Аяпберган Қудайбергеновнинг Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармаси ҳисобидан иш ҳақига 70 фоиз устама олаётгани эса юқори малака ва самарали меҳнатнинг муносиб баҳоланаётганидан далолат беради. Мактаб ўқувчиларидан 12 нафарида миллий сертификатлар мавжудлиги таълим сифати натижаларда ўз аксини топаётганини кўрсатади.

Ҳар қандай ютуқ замирида мустаҳкам бошқарув ва тизимли меҳнат фаолияти ётади. Мактаб раҳбарияти деярли ҳар уни эрталаб директор ҳузурида йиғилиб, кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилади. Мактаб директори Нодира Тажимуратова ҳафта давомидаги ютуқ ва камчиликларни таҳлил қилиб, навбатдаги вазифалар юзасидан аниқ режалар белгилаб олади ва тегишли масъулларга топшириқлар беради.

Мактаб жамоасининг илмий йўналишдаги ютуқлари ниҳоятда салмоқли. Мактаб ўқувчиси Жаҳонгир Саъдуллаев фан олимпиадасида туманда фахрли 1-ўринни эгаллади. Жорий йилда Марказий Осиё давлатлари ўртасида ўтказилган Архимед халқаро олимпиадасида 6-синф ўқувчиси Бунёдбек Гулмирзаев саралаш босқичида олтин, финалда эса кумуш медални қўлга киритди. У бошқа халқаро олимпиадаларда ҳам юқори натижаларга эришиб келмоқда. Ёш математикнинг муваффақиятларида устози, тажрибали математика фани ўқитувчиси Зулфия Маткаримованинг меҳнати беқиёсдир.

Ўқувчилар нафақат таълимда, балки маҳаллий ва халқаро миқёсдаги спорт мусобақаларида ҳам муносиб иштирок этмоқда. Жумладан, 2025 йил октябрь ойида спортнинг тайквандо йўналишида 11-синф ўқувчиси Гулбону Ўринбоева Ўзбекистон чемпиони бўлди. Бу натижа мактабда жисмоний тарбия ва спортга берилаётган эътибор самарасидир.

Таълим масканида ўқувчиларга фақат билим бериш билан чекланилмасдан, касбга йўналтириш ишларига ҳам алоҳида эътибор қаратилади. Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025 йил 1 июлдаги 220-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида мактабда касбий ривожлантириш соатлари сифатли ташкил этилган. Бу соатларни инглиз тили фани ўқитувчиси Аяпберган Қудайбергенов олиб бориб, ўқувчиларга чуқур билим беришга ва уларни келажак учун фойдали бўлган касбларга йўналтиришга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Мактабда фан ва касб тўгараклари ҳам самарали йўлга қўйилган. Технология фани ўқитувчиси Сапарбой Тангирбергенов раҳбарлигидаги “Моҳир қўллар” тўгарагида ўқувчи қизлар бичиш-тикиш ва мунчоқ тикиш бўйича амалий кўникмаларга эга бўлмоқда.

Ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Рустам Ўтамуратов, тарих фани ўқитувчиси Бахрам Сапарбоев ва математика фани ўқитувчиси Зулфия Маткаримова томонидан ўтилаётган қизиқарли дарслар ўқувчиларнинг билим даражасини янада юксалтиришга хизмат қилмоқда.

Мактабда дарслар ўзбек ва қозоқ тилларида олиб борилади. Бу эса кўп миллатли жамиятда таълим олиш имкониятларини кенгайтиради. Ёш ва тажрибали бошланғич синф ўқитувчиси Маҳфуза Ўпаева қозоқ синфида болажонларга меҳр ва фидойилик билан дарс бериб, уларни билим оламига етакламоқда.

Мактаб кутубхонасида 1140 та бадиий китоб ва 20 мингдан ортиқ дарслик мавжуд. Ўқитувчи ва ўқувчилар бўш вақтларида керакли адабиётларни мутолаа қилиб, билим доирасини кенгайтирмоқда.

Мактаб психологи Гулшод Хўжанафасова ўқувчилар билан мунтазам тренинглар ўтказиб, уларни қизиқишларига қараб касб танлашга йўналтирмоқда. Тарбиясида ўзгариш кузатилаётган ўқувчилар билан якка тартибда суҳбатлар ўтказилиб, керакли тавсиялар бериб борилиши таълим-тарбия жараёнининг муҳим қисмига айланган.

Мактабга бириктирилган инспектор-психолог Ғиёсжон Кенжабоев, маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Кундуз Казакова ва мактаб психологи Гулшод Хўжанафасова мактабда эрталабки рейд ташкил этиб, ўқувчиларнинг дарсликларни тўлиқ олиб келиши, сумкаларида тиғли буюмлар мавжуд ёки йўқлигини кўздан кечиради. Бундай тадбирлар мактабда хавфсиз муҳит яратиш ва интизомни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади.

Шунингдек, таълим масканида турли саналар муносабати билан байрам тадбирлари, адабий-бадиий кечалар тез-тез ўтказилади. Она тили фани ўқитувчиси Нафиса Абдуллаева томонидан 14 февраль — Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд кунига бағишлаб ўтказилган тадбир ҳам шулар жумласидандир. Мазкур тадбирда ўқувчилар фаол иштирок этиб, Бобурнинг ҳаёт ва ижод йўли, асарлари ҳақидаги билимларини янада мустаҳкамладилар.

Куюк кўпир овулидаги 19-сонли умумтаълим мактаби ўзининг кўп йиллик тарихи, малакали педагоглари, ўқувчиларнинг юқори натижалари ва педагоглар жамоасининг ҳамжиҳатлиги билан намуна бўла оладиган таълим муассасаларидан биридир. Бундай масканларда тарбия топаётган ёшлар келажакда юрт равнақига муносиб ҳисса қўшадиган малакали кадрлар бўлиб етишиши шубҳасиз.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026