Аёл – ҳаёт баҳори
Баҳор – барча қалбларда ажиб бир илиқлик уйғотади. Баҳор якинлашган сайин бутун вужудимизни нафис ҳис-туйғулар чулғаб олади. Уйғониш фасли – баҳорнинг илк кунлариданоқ мунис ва мўътабар оналаримизнинг, вафо ва ибо тимсоли бўлмиш қизларнинг байрами – 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни кенг нишонланади.
Аёл борки, олам мунаввар, меҳр-муҳаббатга тўла. Шу ўринда Биринчи Президентимизнинг мунис оналаримиз хақида айтган сўзларини келтириб ўтмоқчиман: “Оилани хам, жамиятимизни ҳам бирлаштириб, файз-у барокат киритадиган, хонадонларимизни меҳр-муҳаббат, нафосат, эзгулик нури билан мунаввар қиладиган зотлар хам аслида мўътабар оналаримиз, аёлларимиз, мунис опа-сингилларимиздир. Биз аёл тимсолида, аввало, Яратганнинг буюк мўъжизаси бўлмиш муқаддас она сиймосини кўрамиз ва барчамизни дунёга келтирган, оқ ювиб, оқ тараган бу улуғ зотнинг олдида умрбод қарздорлик ҳисси билан яшаймиз”, – деган эдилар.
Хақиқатдан ҳам хозирги кунда аёлларимизни барча жабҳаларда учратишимиз мумкин. Улар нафақат оиланинг, балки жамиятимизнинг ҳам гуллаб-яшнашига, ривожланишига ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар. Оналаримиз хар томонлама соғлом фарзандларни дунёга келтириб, юртимизнинг келажаги бўлган баркамол авлодни тарбияламоқдалар. Улар улуғ аждодларимизнинг издошларини, юртимизнинг нурли келажагини камолга етказмокдалар.
Бизнинг энг яқин сирдошимиз ҳам, маслаҳатгўйимиз ҳам онаизоримиздир. Ҳеч бир зот бизга онамизчалик меҳрибон, жонкуяр бўла олмайди. Биз бундай илиқликни фақатгина оналаримиздан туйишимиз мумкин. Зеро, она қалби энг олижаноб ҳакам, энг яхши дўст ва алангаси интилишларимизнинг муқаддас мажмуасини иситадиган муҳаббат қуёшидир.
Оналаримизни ҳар қанча таърифламайлик, барибир камлик қилаверади. Барча буюк зотларимиз ҳам оналарни мадҳ этиб, қанчадан-канча шеърлар, ғазаллар битишган, уларнинг номини кўкларга кўтаришган.
Аёл – ҳаёт баҳори. У олиб келган баҳор ҳар қандай юраклардан бутун умр жой оладиган, хонадонларга файз-барака киритиб, эл-юртга ва келажакка тамал тоши қўядиган боқий фаслдир. Шунинг учун ҳам бу баҳорни авайлаб-асраймиз. Шу сабабли қаерда бўлсак-да, хаётимиз баҳори доимо қалбимизда муҳрланган.
Юртимиздаги барча оналаримизни ва опа-сингилларимизни қутлуғ айём – 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни билан чин қалбимдан муборакбод этаман, ҳамиша соғ-саломат бўлинг.
Дилдор КАРИМБОЕВА, 50-сонли мактаб ўқитувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶