17.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
17.08.2026, 19:02
Жамият 👁 212

“ТОЗА ҲУДУД” ДАВЛАТ УНИТАР КОРХОНАСИ ЧОР-АТРОФ ТОЗАЛИГИНИ ТАЪМИНЛАЯПТИ

“ТОЗА ҲУДУД” ДАВЛАТ УНИТАР КОРХОНАСИ  ЧОР-АТРОФ ТОЗАЛИГИНИ ТАЪМИНЛАЯПТИ

Қорақалпоғистон Республикаси “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонасининг туманимиздаги филиали зиммасига туман ҳудудидаги асосий майдон ва кўчалар, йўлакчалар қисмларида тўпланиб қолган чиқиндиларни олиб ташлаш, ирригация тизимларини тозалаш вазифалари юкланган. Шунингдек, хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари, уларнинг тасарруфида бўлган кўп қаватли уй-жойлар атрофларини тозалаш ҳам белгиланган.

Бунингдек хизматларни бажаришда “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонаси томонидан қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиб кетиш хизматини кўрсатишнинг тариф миқдорлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2019 йил 7 январдаги 1-сонли Қарорига асосан белгиланган. Бунда аҳоли жон бошига жисмоний шахсларга 2100 сўм, юридик ташкилотларга 1 метр куб чиқинди учун 46 000 сўм белгиланган.

Корхонада бу каби хизматларни бажаришга 12 та махсус техникалар, 39 нафар ишчилар жалб қилинган.

Туманимиз ҳудуди озода-ораста бўлишига, чиқиндилар йиғилиб қолишининг олдини олишга қаратилган саъй-ҳаракатларимиз 17 та овул, маҳаллалар ҳудудини қамраб олди. Яъни Чордара, Бойовул, Дурунки, Олмазор, Гулзор, Ойбек, Беруний, Бўстон, Дўстлик, Янгиобод, Фаровон, Чойкўл, Босув, Тошёп, Ўрта қалъа, Арна бўйи каби овул ва маҳаллалар фуқаролар йиғинлари билан оммавий шартномалар тузилиб, 42 мингдан зиёд аҳолига хизмат кўрсатилмоқда.

Келгусида қамровни яна ҳам кенгайтириш ниятидамиз.

Ўтган 2019 йилда 7  та маҳаллалардаги кўп қаватли уйлар ёнига филиалимиз буюртмасига асосан “Гул диёрим” масъулияти чекланган жамияти томонидан 9 та чиқинди йиғиш майдончалари қурилиб, фойдаланишга топширилди ва кўп қаватли уйларда яшовчи аҳоли фойдаланиб келаяпти. Келгусида чиқинди йиғиш майдончаларини кўпайтиришни режалаштираяпмиз.

Жорий йил учун юридик ташкилотлар билан қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиб кетиш юзасидан 164 та шартномалар имзоланди ва хизмат кўрсатилмоқда.

Чор-атроф чиқиндилардан холи, озода, гўзал бўлиб туришини ким ҳам истамайди дейсиз?

Айниқса, кўкламда ҳаммаёқни саришта, обод, кўкаламзор қилиш учун ҳаракат авж олади. Бу халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган азалий одатларидан десак, хато бўлмас. Корхонамиз фаолияти шундай эзгу мақсадга қаратилгани бизга доимо куч-қувват бағишлайди. Барчага Наврўзи олам муборак бўлсин!

Шукурулло ШЕРИМБЕТОВ,
“Тоза ҳудуд” ДУК туман филиали бошлиғи.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019