“БАЛЛИ, ҚИЗЛАP!” КЎPИК-ТАНЛОВИДА ЭНГ ФАОЛ ҚИЗЛАP АНИҚЛАНДИ
Қиличбой қишлоғи ҳудудидаги 15-мактабда “Балли, қизлар!” кўрик-танлови бўлиб ўтди.
Кўрик-танловда 10-синф ўқувчиларидан Дурдона Ҳайтбоева, Машҳура Ҳамдамова, Ҳилола Каримова, Севара Юсупова, Муҳаббат Йўлдошева каби энг фаол қизлар қатнашдилар. Улар биринчи шартда ўзларини шеърий йўл билан таништириб, келажакдаги орзулари ҳақида сўзлаб бердилар. Иккинчи шартда иштирокчилар баҳорий салатлар тайёрладилар. Учинчи шарт талаблари янада қизиқарли бўлди. Қизлар баҳорни мадҳ этувчи шеърлар айтдилар.
Охирги тўртинчи шарт бўйича беллашувларда энг ижодкор, энг ошпаз, энг ораста, энг нафосатли, энг шеърхон қизлар аниқланиб, иштирокчиларнинг барчаси мактаб маъмурияти томонидан фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар ва уларга ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалар берилди.
Мухлиса Олимова,
15-сонли мактаб ўқувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶