Туман ҳокимлиги ходимлари бошланғич касаба уюшмаси ташкилотининг ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди
Жорий йил 12 март санасида туман ҳокимлигининг мажлислар залида ҳокимлик ходимлари бошланғич касаба уюшмаси ташкилотининг ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда корхона бошланғич касаба уюшмаси ташкилотидаги аъзолари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши ва Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси туман Кенгаши аъзолари иштирок этишди.
Мазкур йиғилиш котиблигига касаба уюшма аъзоси Маъмуржон Тажибоевнинг номзоди маъқулланди. Сўнгра йиғилиш кун тартибидаги масалалар муҳокама қилинди.
Ҳисобот-сайлов йиғилиши кун тартибидаги биринчи масала – Амударё туман ҳокимлик ходимлари касаба уюшмаси қўмитасининг 2015 йил февралидан 2020 йил февралигача бўлган даврдаги фаолияти тўғрисидаги масала юзасидан қўмита раиси Мақсуд Саъдуллаевнинг ҳисоботи тингланди.
Мазкур ҳисобот юзасидан туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Маъмуржон Темирбоев фикр билдирди. У ўз сўзида ўтган 5 йил давомида ишчи-ходимларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, меҳнатни муҳофаза қилиш, ходимларга барча шароитларни яратиш борасида самарали ишлар қилинганлигини айтиб ўтди. Ундан ташқари, шу давр оралиғида даврий матбуот органлари нашрларига обуна бўлинганлиги, ходимларнинг ҳуқуқий саводини ошириш юзасидан маъмурият билан биргаликда тегишли ишларнинг амалга оширилгани, ҳокимликдаги ҳар бир ходимнинг компьютер билан таъминланганлигини таъкидлади.

Шунингдек, туман ҳудудидаги фуқаролар йиғинларининг барчасида компьютер ва зарурий адабиётлар етарли эканлиги, умумхалқ байрамлари ва бошқа тадбирларда касаба уюшма қўмитаси томонидан амалга ошириладиган ташкилий ишлар тўғри йўлга қўйилганлиги тўғрисида маълумот берди. Фуқаролар йиғинларида фаолият кўрсатаётган масъулларга ҳар томонлама ғамхўрликлар қилинганини, меҳнат таътилларининг вақтида берилгани, таътилга чиқиш олдидан ойлик маоши ва таътил ҳамда мукофот пуллари, бир йўла тўланадиган моддий ёрдам пулларининг вақтида бериб борилганлигини алоҳида эътироф этди.
Ҳисобот юзасидан мажлис иштирокчиларининг таклифлари тингланди ҳамда тегишли қарор қабул қилинди.
Шундан сўнг, туман ҳокимлиги ходимлари касаба уюшмаси қўмитаси аъзолари ҳамда раислигига таклиф этилган номзодларни сайлаш учун овоз бериш таклиф этилди. Касаба уюшмаси раиси лавозимига Мақсуд Саъдуллаевнинг номзоди бир овоздан маъқулланди ҳамда у туман ҳокимлиги ходимлари касаба уюшма қўмитасининг раиси этиб сайланди.
Йиғилиш кун тартибидаги навбатдаги Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Амударё туман Кенгаши VI конференциясига делегатлар сайлаш масаласи кўриб чиқилди. Ушбу масала юзасидан белгиланган меъёрга мувофиқ конференцияга 17 нафар делегатнинг номзоди овоз бериш орқали тасдиқланди ҳамда номзоди кўрсатилган 17 нафар касаба уюшма аъзолари делегат этиб сайланди.
Йиғилишда сўзга чиққанлар янгидан сайланган касаба уюшма қўмитасига меҳнат қонунларига риоя қилиш, маъмурият билан биргаликда ишчи-ходимларни соғломлаштириш, уларнинг ижтимоий муҳофазасини таъминлашга алоҳида эътибор қаратиш кераклигини таъкидлашди. Шу қаторда касаба уюшма аъзоларининг маданий тадбирларда қатнашишини яхшилаш, маданий-оммавий, спорт мусобақалари ўтказиш, уларни саёҳатга олиб чиқиш, ходимларнинг дам олишларини ташкил этиш борасидаги ишларни янада кучайтириш лозимлиги қайд этиб ўтилди.
Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶