АҲОЛИ УЧУН КЎЧМА САВДО ЯРМАРКАЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛМОҚДА
Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича махсус комиссиянинг 2020 йил 3 апрелдаги йиғилиши баёнига кўра, “Карантин шароитида аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз ва қулай шароитда таъминлашнинг вақтинчалик тартиби”да белгиланган вазифалар туман Прокуратураси томонидан алоҳида назоратга олинган ҳолда амалга оширилмоқда. Хусусан, жорий йилнинг 4 апрель санасидан бошлаб, туманимизнинг олис қишлоқ ва овулларида, маҳаллаларида истиқомат қилаётган аҳоли учун асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари, шунингдек бошқа кундалик эҳтиёж моллари, дори-дармон ва антисептик тиббиёт воситалари билан савдо қилувчи кўчма савдо ярмаркалари фаолияти йўлга қўйилди.
Ана шундай кўчма савдо ярмаркалари 4 апрелда Жумуртов шаҳарчасида, 6 апрель санасида эса Дўрман ОФЙда ташкил этилган эди. Амир Темур номли овул фуқаролар йиғини аҳолиси ҳам кўчма савдо ярмаркаси фаолиятидан баҳраманд бўлишди. Кўчма савдо ярмаркасида овулнинг 400 нафардан зиёд аҳолиси иштирок этишиб, ўзлари учун зарур бўлган маҳсулотларни харид қилдилар. Хусусан, ярмаркада аҳоли
Ана шундай кўчма савдо ярмаркаси Қангли овулида ҳам ташкил этилди. Овул аҳолиси асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини арзон ва қулай нархларда харид қилишлари учун шароит яратиб берилди. Ун ва макарон, қандолатчилик маҳсулотлари, картошка, пиёз, сабзи, карам каби кундалик энг зарур маҳсулотлар, шунингдек, кўчма ижтимоий дорихона орқали тиббий буюмлар ва антисептик воситаларни мамнуният билан харид қилишди.
Дарҳақиқат, эл бошига иш тушганда эл-юрт фидойилари сараланади. Улар халқнинг оғирига елка тутиб, мушкулларини осон қилишга шайланадилар. Айни кундаги мураккаб вазиятда халқимиз ҳаётига доир муаммоларини ҳал этиш, уларга елкадош бўлиш мақсадида кун-у тун беором яшаётган соҳа ходимларининг борлиги кўнгилларга хотиржамлик бағишлайди.
Туман Прокуратураси, Давлат Солиқ инспекцияси, ички ишлар, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари, Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази, Фавқулодда вазиятлар бўлими ва бошқа муассаса ва ташкилотлар ходимлари ҳар куни ишда, халқ осойишталиги, саломатлиги ва хотиржамлиги йўлида фидойилик кўрсатишмоқда. Туманимизга коронавирус кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан бирдамлик билан ўз вазифаларини адо этишмоқда.
Бу борада туман Прокуратураси, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг туман бўлими, шунингдек Давлат Солиқ инспекцияси ҳамкорликда амалга ошираётган кўчма савдо ярмаркалари олис қишлоқларда истиқомат қилаётган туманимиз аҳолисига қулайликлар яратиб, уларнинг мушкулини осон, узоғини яқин қилмоқда.
Робия ЙЎЛДОШЕВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶