Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими қошидаги Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази қандай фаолият юритмоқда?
Коронавирус инфекцияси сабабли давом этаётган карантин даврида туманимиздаги кам таъминланган, якка-ёлғиз ҳамда ногиронлиги бўлган фуқароларнинг ҳолидан хабар олиш ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими қошида жамоатчилик асосида Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази ташкил этилган эди. Навбатдаги лавҳамиз мазкур марказнинг фаолияти хусусида.
Манғит шаҳрининг Қиличбой кўчасида, Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби биносида жойлашган мазкур марказ ҳомийлар билан доимо гавжум бўлади. Марказга ўз фаолиятини амалга ошириши учун 2 та “Дамас” русумли автотранспорт воситаси ажратилди ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши томонидан кўнгилли волонтёрлар бириктирилган. Эҳтиёжманд оилалар билан мулоқот қилиш учун 515 49 29, 515 40 21 телефон рақамлари узлуксиз хизмат кўрсатмоқда. Марказ ишини юритишга туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ходими Мадамин Казаков масъул қилиб бириктирилган. Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши волонтёрлари Мақсуд Ражапов, Равшанбек Рейимов, Бекзод Эркаев, Азамат Хидиров, Шуҳрат ва Ҳасан Якубовлар, туман Халқ таълими бўлимидан Фарҳод Жумабоев, Музаффар Мадаминов, мактабгача таълим бўлимидан Соатбой Мадраимовлар мурожаатларни қабул қилишда ҳамда маҳсулотларни аҳоли хонадонларига етказиб беришда яқиндан кўмак беришмоқда.
Коронавирус пандемияси даврида туман аҳолисини, биринчи навбатда, ёрдамга муҳтож бўлган оилаларни озиқ-овқат маҳсулотлари билан бепул таъминлаш чоралари кўрилмоқда. Жумладан, дастлаб маҳаллалардаги кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган оилалар, якка-ёлғиз кексалар рўйхати шакллантирилиб, эҳтиёжманд оилаларга тадбиркорлар ва кўнгиллиларнинг хайрияларидан йиғилган озиқ-овқат маҳсулотлари тизимли равишда етказиб берилмоқда.
Марказга жорий йил 5 май ҳолатига жами
Марказ томонидан асосан 1197 қисқа рақамига мурожаат қилган 704 нафар фуқаролардан ҳақиқатда эҳтиёжманд деб топилган 345 нафарига ҳамда фуқаролар йиғини тавсиясига асосан ёрдам кўрсатилди. Ўз маҳалласига ҳомийлик қилишни истаган тадбиркорлар ҳамда марказ ҳамкорлигида Ўзбекистон маҳалласи ҳудудидаги 300 та оилага, Дурунки маҳалласи ҳудудидаги 300 та оилага, Ўрта қалъа овули ҳудудидаги 200 та оилага, турли озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.
Шунингдек, 1182 нафар кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож ногиронлиги бўлган, боқувчисини йўқотган оилаларга
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими қошида жамоатчилик асосида ташкил қилинган Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази ҳамда ҳомийларнинг хайриялари муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлашда муҳим восита бўлмоқда.
Ойгул РАЖАБОВА

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶