АЁЛЛАР ҲАҚ-ҲУҚУҚЛАРИ ҚОНУН ҲИМОЯСИДА
Мамлакатимизда аёлларни қадрлаш, уларга муносиб турмуш шароити яратиш мақсадида кўплаб давлат дастурлари, қонун ва қонуности ҳужжатлари қабул қилинган. Шу асосда жамиятимизда аёллар фаоллигини ошириш, уларнинг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишлари учун шарт-шароитлар яратиб бериш борасида кўплаб истиқболли ишлар амалга оширилмоқда.
Республикамизда аёл-қизларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ҳимояланишини таъминлаш мақсадида “Хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлилиги кафолатлари тўғрисида”ги Қонун қабул қилиниб, унда гендер тенглиги масалалари илгари сурилди. Ушбу қонунга асосан хотин-қизларнинг давлат бошқарувида фаолиятини белгилаш, гендер тенглигига зид бўлган ҳар қандай чекловларни олиб ташлаш бўйича нормалар киритилди. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинганлиги эндиликда аёлларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишнинг тизимини яратди десак муболаға бўлмайди. Мазкур Қонунга асосан, тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизларга ҳимоя ордери берилиши норма сифатида киритилиб ўтди. Ушбу янги термин, янги йўналиш бўлиб кирди.
Хўш, ҳимоя ордери нима, у қандай тартибда ва кимларга бериладиган деган саволлар туғилиши шубҳасиз. Ҳимоя ордери – тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчига давлат ҳимоясини тақдим этувчи, хотин-қизларга тазйиқ ўтказаётган ёки уларга нисбатан зўравонлик содир этган шахсга ёхуд уларни содир этишга мойил бўлган шахсга нисбатан Қонунда белгиланган таъсир кўрсатиш чоралари қўлланишига сабаб бўладиган ҳужжат. Ҳимоя ордери тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчига берилади. Тазйиқ ўтказган ёки зўравонлик содир этган шахсга ёхуд уларни содир этишга мойил бўлган шахсга унинг нусхаси берилади. Ҳимоя ордери 30 кун муддатгача берилади ва ушбу ордер расмийлаштирилган кундан эътиборан кучга киради. Ҳимоя ордерида бир қатор чекловлар берилади.
Ҳимоя ордерининг жорий этилиши келгусида содир этилиши мумкин бўлган оғир ва ўта оғир турдаги жиноятлар, шунингдек, оила-турмуш муносабатидаги жиноятларнинг барвақт олдини олишга хизмат қилмоқда.
Д.Шарифова, туман ИИБ ҲПБ Хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори, катта лейтенант.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶