17.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
17.08.2026, 16:06
Жамият 👁 316

Халқ қабулхонаси карантинда аҳоли мурожаатларини масофадан қабул қилиб, ҳал этилишига кўмаклашмоқда

Халқ қабулхонаси карантинда аҳоли мурожаатларини масофадан қабул қилиб, ҳал этилишига кўмаклашмоқда

Юртимизда бугунги пандемия даврида барча ишхоналарда иш жараёнлари карантин қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда ташкил қилинмоқда. Шу жумладан, карантин шароитида вилоят, туман, шаҳар Халқ қабулхоналарида фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатларни қабул қилиш учун “онлайн конференциялар” ва “ишонч телефонлари” ташкил қилиниб, барча ҳудуддаги Қабулхоналар биноси олдида мурожаатлар учун махсус қутилар ўрнатилди.

Мамлакатимиз аҳолисига бугунги вазият сабабли уйдан чиқмаган ҳолда телефон орқали ҳам Халқ қабулхоналарига мурожаат қилишига шароит яратилди. Фуқароларга янада қулай бўлиши учун қабулхонага келган мурожаатчилар билан видеоконференцалоқа тизими воситасида мулоқот йўлга қўйилди. Қабулхонага келган ҳар бир мурожаатчи тиббиёт ходимлари томонидан текширувдан ўтказилиб, зарур дезинфекция ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, тумандаги Халқ қабулхонасида ҳам карантин даврида фуқаролар мурожаатларини электрон почта қутиси ҳамда телефон орқали билдиришлари учун барча шароитлар яратилиб, бу борадаги ишлар тартиб-қоидаларга амал қилинган ҳолда ташкил қилинмоқда.

Карантин эълон қилинганидан шу кунга қадар туман Халқ қабулхонасига озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармон, моддий ёрдамга муҳтожлик ва шу каби карантин билан боғлиқ бўлган жами 15 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, ушбу мурожаатлар тегишли идоралар билан ҳамкорликда ижобий ҳал қилинди.

  Шунингдек, қабулхона томонидан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш, эҳтиёжманд оилаларга ҳар томонлама кўмак бериш борасида ҳам самарали ишлар қилинмоқда. Тумандаги ногиронлиги бўлган ва ижтимоий кўмакка муҳтож фуқароларнинг пандемия даврида ижтимоий-иқтисодий аҳволини яхшилаш мақсадида 25 нафар фуқароларнинг яшаш хонадонларига бориб, турмуш тарзи ўрганиб чиқилди ҳамда ун, картошка, ўсимлик ёғи ва бошқа турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди. Халқ қабулхонасида карантингача бўлган даврда келиб тушган мурожаатлар асосида ижтимоий ҳимояга муҳтож 89 та оилаларнинг ҳолидан ҳабар олиниб, хонадонларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

Қолаверса, туман Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлимига 1197 ишонч телефони орқали жами 793 та мурожаатлар келиб тушган бўлса, шундан 628 та оилаларга, озиқ-овқат маҳсулотлари берилиб, қолган 165 нафар фуқароларнинг оилавий шароити ўрганиб чиқилиб, рўйхат асосида озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ишлари давом этмоқда. Маҳаллалар фуқаролар йиғинлари раисларининг тавсияларига асосан 305 та оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари берилган.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги Халқ қабулхонаси билан маҳалла фуқаролар йиғинлари ўртасида ўрнатилган доимий онлайн мулоқот ҳудудлардаги мавжуд реал ҳолатни мунтазам мониторинг қилиб бориш, мурожаатларни тезкор кўриб чиқиш ва ҳал қилиш учун масъулларни белгилаш ҳамда ижросини назорат қилиш имконини бермоқда. Қабулхона томонидан банд бўлмаган аҳолининг бандлигини таъминлаш, бўш иш ўринларига ишсиз фуқароларни жойлаштириш борасида ҳам туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази билан ҳамкорликда самарали ишлар қилмоқда.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019