18.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
18.08.2026, 11:26
Мақолалар 👁 322

МЕҲР-ОҚИБАТДАН БЎЙ ТИКЛАГАН ОИЛА

МЕҲР-ОҚИБАТДАН БЎЙ ТИКЛАГАН ОИЛА

Умрнинг машаққати – унинг роҳатини таъминлайди. Кимки, эзгу ниятлар билан, эртанги кунига умид билан интилса, ҳаёти обод, фаровон бўлади.

Аслида ҳаммамиз ҳам меҳр-оқибатдан, ҳалол меҳнатдан юксалган файзли хонадонларни кўрганимизда ҳавасимизни яшира олмаймиз, манзарадан баҳра олиш баробарида хонадонда яшовчилар қандай бахтли одамлар экан-а, деб ўйлаймиз. Бироқ чуқурроқ мулоҳаза қилиб кўрсак, ҳар қандай гўзалликнинг, ободликнинг ижодкори одамлар эканлигини англаймиз.

Биз ижодий гуруҳимиз билан Оқ олтин овулининг Бештом аҳоли пунктига бориб, овулнинг намунали оилаларидан бири саналмиш Шариф Ўрозовнинг хонадонини суриштирганимизда кўча бошида учраган йигит:

– Ҳувв, анави олди гулзор уй Шариф оғаники, – деди кўча охирроғига ишора қилиб.

Яхшининг яхшилигини айтсанг – иймони тошади, дейди халқимиз. Оқ олтин овулидаги элга ибрат бўлгулик, ўзига хос ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат ва ўзаро ҳурмат ҳукмронлик қилаётган Шариф Ўрозовнинг оиласи ҳақида ҳикоя қилишдан мақсадимиз ҳам шу эди аслида. “... олди гулзор уй”, деган “таъриф”дан яна ҳам кўнглимиз юксалди.

Чиндан-да, ҳовлининг фасад қисмиданоқ қийғос очилиб турган анвойи гуллар, дид билан экилган арча ва бошқа манзарали дарахтлар кўчадаги бошқа ҳовлилардан ажратиб турибди. Ҳовлига кираверишда, томорқадаги боғ, дид билан экилган турли экинлар бу ерда яшовчиларнинг меҳнатсеварлигидан, омилкорлигидан далолат беради. Улкан, чиройли кўринишга эга ҳовли олдидан бошлаб, йўлак бўйлаб, томорқа охиригача эрта баҳорда экилган пиёз отиз ичида бегона ўт йўқлигидан баравж ниҳоллар ўзини кўз-кўз қилади. Картошка, сабзи, бодринг, помидор булғор қалампири каби экинлар ривожи ҳам яхши.

Бошингизни кўтариб қарасангиз юқорисини кўришингиз душвор бўлган ўрикларни, олма, олча, шафтоли, нашвати ва бошқада мевали дарахтларни ҳам Шариф Ўрозовнинг ўзи экиб, парвариш қилган экан. Бир туп ўрик дарахтидан ҳар йили мевасини еганлари, қишга мураббо қилиб ғамлаганларидан ташқари 100 килоча қоқи олишар экан.

Хонадон бекаси Моҳимжоннинг айтишича, боғдаги унча катта бўлмаган шотут дарахти меваси қишга мураббо, компот тайёрлашга, ейишга ва яқинларига улашишга ҳам етиб ортади.

Тагига тангадай офтоб тушмайдиган ўрик, олма дарахтлари тагидаги кўрпачадай келадиган, ҳимояланган ер диққатимизни тортди. Айтишича, хонадон бекаси гулчиликка ҳам қизиқаркан, қишда ичкарида турган хонаки гулларини ёзда шу ерга экиб, янги чиқарган шохларини алоҳида ўтқазиб кўпайтираркан. Шугина ернинг ўзи 350-400 минг сўм даромад берар экан.

Бундан ташқари, кўчасидаги қўшниларига, маҳалладошларига шунчаки савоб учун улашар ҳам экан.

Шариф Ўрозов баъзан ўзи бунёдга келтирган шу мўъжаз боғида ўтириб хаёлга толади. Шу ҳовлида уч ака-ука, тўрт опа-сингиллари билан кечган болалик чоғлари, отаси эрта вафот этиб кетгач, онасининг не бир машаққатлар билан уларни вояга етказганлари, ёлғиз боши билан етти нафар ўғил-қизларини уйли-жойли қилгани, уч нафарини олийгоҳларда ҳам ўқитгани кўз ўнгидан ўтади, онасининг издоши бўлиб, ота-онаси чироғини ёқиб, ҳовлисини обод қилиб ўтирганидан кўнгли фахрга тўлади. Бугунгидай кунларга ўзи ҳам осонликча эришмаганига иқрор бўлади.

Ҳа, улар ҳам фарзандларини улғайтириб, олий маълумотли, оилали қилгунича ҳаловат билишмади. Баъзан чарчаган дамларида эр-хотин бир-бирига:

– Синфдош, ҳали яхши кунларимиз олдинда, – дея тасалли беришар эди. Дарвоқе улар синфдош, ёшлигидан бир-бирига кўнгил қўйиб турмуш қуришган.

Шариф Ўрозов ва аёли ана шундай машаққатлари эвазига бунёдга келтирган бахтли оиласига бугун кўпчилик ҳавас қилади, маҳалладошлари ҳурмат қилишади.

Хонадон соҳиби Шариф Ўрозов 30 йилдирки, турмуш ўртоғи Моҳим Холменова билан биргаликда аҳил-иноқликда яшаб келишмоқда. Улар 4 нафар фарзандни камолга келтириб, эл корига ярайдиган инсонлар қилиб тарбиялашди. Айни пайтда улар бобо ва буви бўлиб, 5 нафар неварани вояга етказишмоқда.

Оила таянчи Шарифжон 20 йилдан бери Қўнғирот минтақавий темир йўл ўзагидаги Қораўзак станциясида навбатчи бўлиб ишлайди. Моҳим эса ўрта тиббиёт ходими, узоқ йиллар ўз мутахассислигида ишлади, ҳозир пенсияда. Шунда ҳам уй юмушлари билан бирга тадбиркорлик қилади. Катта қизи Азиза ҳозирда икки фарзанднинг онаси, 9-МТТда тарбиячи бўлиб ишлайди. Намунали келин, ишчан ходим саналади. Ўғли Фаррух отаси ёнида станцияда юкларни қабул қилиб олувчи бўлиб ишласа, кичик ўғли Ислом Нукус Давлат университетининг геодезия факультетида сиртдан таҳсил олиш билан биргаликда Қоратовдаги хусусий заводда экскаваторчи бўлиб ишлайди. Кичик қиз Адиба олий ўқув юртига киришга тайёргарлик кўраётир.

Фарзандлари, неваралари дастурхон атрофига йиғилишганида топганларини олдига қўйиб, уларнинг дийдорига тўйиб ўтиришни Шариф Ўрозов ҳам, аёли Моҳимжон Холменова ҳам улкан бахт дея ҳисоблашади, Яратгандан шундай кунларини бардавом қилишини сўрашади, ўзлари ҳам шунга интилишади.

Уларнинг хонадонида бўлиб, оила ҳаёти билан танишган одам аввало бу ердаги ободлик соҳибларининг кўнглидан бошланганини англайди.

Улар ўз ҳалол меҳнатлари эвазига турмушларини обод этиб, маҳалладошларини ҳам шундай яшашга даъват этмоқда, зарур ҳолларда моддий қўллаб-қувватламоқда. Хайр-эҳсонни ўнг қўлинг берганини чап қўлинг билмасин, дея ҳисоблайдиган хонадон соҳиби, соҳибасининг истагига кўра бу ҳақда очиқ гапирмадик. Бироқ кўнглимизда уларга янада ихлосимиз ортди.

Истагимиз, элимизда ана шундай оилалар кўпаяверсин.

Зиёда САДАДДИНОВА,

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019