18.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
18.08.2026, 08:11
Мақолалар 👁 385

МАМЛАКАТИМИЗДА КЕКСА АВЛОД ВАКИЛЛАРИ ДОИМО ЭЪЗОЗДА

МАМЛАКАТИМИЗДА КЕКСА АВЛОД ВАКИЛЛАРИ ДОИМО ЭЪЗОЗДА

Инсон ёши улғайган сари ҳаётга муҳаббати ортаркан. Ҳаётни севиш, ҳар куни қандайдир эзгу ишни амалга оширишга интилиш туйғуси, назаримда ҳар бир кекса инсонга хос хислат бўлса керак. Айниқса, бугунгидай доруломон кунлар шукуҳи инсоннинг қалбида жўшқинлик уйғотади. Кўнгил нималарни истамайди, дейсиз? Кўнгил ҳеч қачон қаримайди, деганлари ҳам шу-да! Доим меҳнат, яратиш қучоғида яшаган инсон нафақага чиқиб, уй одами бўлиб қолиши анчайин зерикарли. Худога шукур, мен нафақада бўлсам-да, ўзим учун қизиқарли, гаштли машғулотлар билан бандман. Баъзиларга ўхшаб телевизор қаршисига михланиб қолганим йўқ. Телевизор томоша қилишнинг ҳам мавриди бор. Невараларим билан томорқада, боғ-роғда меҳнат қилиш жуда ёқимли. Айниқса, мамлакатимизда биз кекса авлод вакилларига кўрсатилаётган ҳурмат ва эътиборнинг чеки-чегараси йўқ. Пенсиямизни вақтида етказиб беришаяпти. Сал хасталансак, патронаж шифокор ва ҳамширалар парвона. Сиҳатгоҳларда даволаниб, саломатлигимизни мустаҳкамлашимиз учун шароитлар етарли. Ўзбекистондаги бир неча соғломлаштириш масканлари кексалар учун доимо очиқ.

Мана яқинда, 2020 йилнинг 20 май санасида биз кексаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида яна бир муҳим ҳукумат қарори қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Кексаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ва ушбу Қарорга  мувофиқ ишлаб чиқилиб, амалиётга татбиқ этилаётган чора-тадбирлар Дастури биз кекса авлод вакилларини янада руҳлантирди. Унга кўра, кексаларни қўллаб-қувватлаш ва соғломлаштириш, кексалар ва фахрийларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга  қаратилган тадбирларни амалга ошириш кўзда тутилган. Айниқса, фуқаролар йиғинларида кекса авлод вакилларига кўмак берувчи “Нуронийлар эъзозимизда” кўнгилли патронаж ёшлар гуруҳи ташкил этилиши, ҳар бир кекса ва фахрий ҳолидан хабар олиниши, ёшлар билан нуронийларнинг суҳбатларини ўтказиш, улар учун “Эҳтиром, эъзоз, эътибор” концерт дастурларини ташкил қилиб, ҳар йили ноябрь ойида “Кексалар ҳафталигини ўтказиш” бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши мамлакатимизда кекса авлод вакилларига кўрсатилаётган беқиёс ғамхўрликнинг ифодасидир.

Шуни мамнуният билан қайд этишни истардимки, биз кекса авлод вакилларига нисбатан бу каби меҳр ва ғамхўрлик авваллари, тўғриси, бунчалик бўлган эмас. Пенсияларимизни вақтида ололмасдан, қанчалар саргардон бўлардик. Ижтимоий фаоллигимиз борасида умуман ҳеч қандай амалий тадбир бўлмасди. Сўнгги  йилларда кексаларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган кўплаб чора-тадбирлар амалга оширилди. Юқоридаги Қарор билан эса бу каби чора-тадбирлар миқёси янада кенгайтирилиши белгилаб қўйилди. Ҳар бир маҳалла гузарида кексаларнинг дам олиши, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишлари, мумтоз мусиқа асарларини тинглаб, ором олишлари учун шароитлар яратиш, уларнинг қизиқишлари бўйича мулоқот клублари ташкил этиш, “Ҳар куни 5 минг қадам” шиори остида пиёда юриш машғулотларини ўтказиш биз кексалар соғлиги, жўшқин ҳаёт тарзи учун ўта муҳим аҳамият касб этади. Қарор билан эндиликда кексалар учун мамлакат бўйлаб имтиёзли ва мароқли саёҳатлар ташкил этиш кўзда тутилгани қалбимизга қувонч бағишлади.

Дунёнинг қайсидир пучмоқларида уйсиз, ватансиз, меҳрга зор яшаётган кексалар борлигини телевизор орқали деярли ҳар куни кўриб, билиб турибмиз. Қайдадир нотинч, урушлар гирдобида азоб чекаётган кексалар бор. Нонга, ҳатто бир қултум сувга зор, елкасини ёпмоқ учун кийимга зор кексалар.., биргина тунни тинч ўтказишни Аллоҳдан илтижо қилиб сўраётган кексалар... жуда кўп дунёда. Лекин бизнинг оромга чулғанган диёримизда биз кексалар учун кўрсатилаётган эъзоз, эътибор, рағбат ва ғамхўрликнинг чеки-чегараси йўқ. “Кексаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат Қарори ана шу эътибор ва ғамхўрликни яна бир поғонага кўтарди. Албатта, биз бунинг қадрига етишимиз, ўсиб келаётган ёш авлод олдидаги бурч ва масъулиятимизни теран ҳис қилган ҳолда яшашимиз, ўз ҳаёт тажрибаларимиз, маслаҳатларимиз билан ёш авлод қалбида ватанпарварлик, халқпарварлик, умуминсоний ва маънавий қадриятларимизга муҳаббат туйғуларини янада мустаҳкамлашга ҳисса қўшишимиз зарур. Чунки ўтаётган ҳар бир кунимизда эзгу ишларимиз акс этиб турса, бу биз кексаларнинг она Ватан равнақига маънавий ҳиссамиз бўлади.

Гулбаҳор ЎРОЗОҚОВА,
Чордара маҳалласи меҳнат фахрийси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019