16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 22:51
Жамият 👁 433

ТУМАНДА ТАҚИҚЛАНГАН ҲУДУДЛАPДА БАЛИҚ ОВЛАГАН БPАКОНЬЕPЛАPДАН ЕТКАЗИЛГАН ЗАPАP УНДИPИЛДИ

ТУМАНДА ТАҚИҚЛАНГАН ҲУДУДЛАPДА БАЛИҚ ОВЛАГАН БPАКОНЬЕPЛАPДАН ЕТКАЗИЛГАН ЗАPАP УНДИPИЛДИ

Браконерликка қарши кураш ойи деб эълон қилинган май ойи давомида Экология қўмитаси тизимидаги инспекторлар республиканинг барча ҳудудлари бўйлаб, ноқонуний ов ва балиқ овлаш билан шуғулланадиган қонунбузарларга ва ўсимлик дунёсидан ноқонуний фойдаланган, дарахт ва буталарни рухсатсиз кесган ҳуқуқбузарларга қарши кескин кураш ишларини олиб бордилар. Ўзбекистон  Pеспубликаси  Адлия Вазирлигида 2006 йил 2 майдаги 1569-сон билан рўйхатдан ўтказилган “Ўзбекистон  Pеспубликаси  ҳудудида ов қилиш ва балиқ овлаш қоидалари” талабларига асосан ҳамда балиқ ресурсларидан оқилона фойдаланиш юзасидан Ўзбекистон  Pеспубликаси  Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг 70-сонли буйруғи, шунингдек, Қорақалпоғистон Pеспубликаси  Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси раисининг 69-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида туманимиз ҳудудида Экология инспекцияси ходимлари томонидан мунтазам равишда тегишли чоралар кўрилиб борилди.

Маълумки,  Қорақалпоғистон Pеспубликаси сув ҳавзаларида жорий йилнинг  25 апрелидан 10 июнга қадар, Амударё  сув ҳавзасида ҳам 10 мартдан 31 майга қадар,   бошқа барча сув ҳавзаларида 16 апрелдан 31 майга қадар балиқ овлаш қатъиян тақиқлаб қўйилди. Лекин шунга қарамасдан  туманимиз ҳудудида айрим фуқаролар томонидан ноқонуний равишда Pеспубликамизда тақиқланган ов қуроллари билан балиқ овлаш ҳолатлари учрамоқда.

Туманимиз ҳудудида бу бўйича Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси туман инспекцияси инспекторлари Н.Узақбоев, Х.Соатов, Х.Аллаберганов  томонидан ўтказилган рейд-назорат тадбирлари давомида Амир Темур номли овулда яшовчи фуқаро ҳудуддаги коллектордан ноқонуний равишда  тақиқланган ов қуроли 1 дона капрон тўр ёрдамида 10 та судак балиқларини овлаганлиги  аниқланди. Вазирлар Маҳкамасининг 290-сонли қарори 2-бўлимининг 14-иловасига асосан  ҳуқуқбузар томонидан табиатга етказилган зарари миқдори 4 млн. 460 минг сўм деб топилди. Туман Маъмурий суди томонидан ушбу иш кўриб чиқилиб,   МЖтКнинг 90-моддаси 4-қисмига кўра етказилган зарар ҳуқуқбузардан давлат ҳисобига ундириш белгиланди.
 Навбатдаги экологик рейд тадбири давомида Қиличбой овулида яшовчи 3 нафар фуқаро худуддан оқиб ўтувчи коллектордан ноқонуний равишда  тақиқланган ов қуроли 2 дона капрон тўр ёрдамида жами 73 дона, шундан 49 дона леш, 12 дона сазань, 11 дона ок амур, 1 дона илон балиқларини овлаганлиги  аниқланди. Хуқуқбузарларга нисбатан тегишли ҳужжатлар  расмийлаштирилиб, табиатга етказилган зарари  миқдори 21 млн. 943 минг сўм деб ҳисобланди ва туман Маъмурий суди томонидан уларга нисбатан тегишли жазо тайинланди.

Экологик рейд тадбири Холимбег овулида давом эттирилганида ҳудуддан ўтувчи  коллектордан овулда яшовчи бир фуқаро ноқонуний равишда  тақиқланган ов қуроли 2 дона лескали тўр ёрдамида 23 дона балиқ овлашга улгурганлиги маълум бўлди. Хуқуқбузарнинг табиатга етказган зарари  миқдори 3 млн. 389 минг сўмдан ортиқ деб ҳисобланиб, ушбу маблағ суд қарорига кўра давлат ҳисобига ундирилди.

Айни дамда пандемия даврида янада сергакроқ бўлиб, кўчага сабабсиз чиқмаслик талаб қилинаётган бир пайтда ўзбошимчалик билан табиатга зарар етказиш, балиқ овлаш давлат, халқ мулкини талон-тарож қилиш билан тенг. Белгиланган тартиб-қоидаларга зид ҳаракат қилган ҳуқуқбузарлар, албатта, ўз жазосини олади.

Ҳ.Соатов, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси туман инспекцияси бош мутахассиси.
Х.Алламберганов, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси туман инспекцияси 1-даражали инспектори.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019