ХАЛҚҚА КЎМАКЧИ БЎЛАЁТГАН ФАОЛ ДЕПУТАТ
Элимиздаги таниқли шифокор, “IFTIXOR DENT” хусусий клиникаси раҳбари Адилбой Юсупов 2014 йилда бўлиб ўтган сайловларда 25-Тўлқин сайлов округидан, 2019 йил декабр ойида бўлиб ўтган сайловларда эса 28-Дарё бўйи сайлов округидан Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлигига сайланганидан сўнг, хайрли ишларни янада кўпроқ амалга ошириб, аҳолининг дард-у ташвишини, муаммоларини ҳал этишга кўмаклаша бошлади.
Дарҳақиқат, ҳар бир депутат фаолиятининг асосий йўналиши сайловчилар билан ишлашиш ҳамда одамларнинг турмуш тарзи яхшиланишига, мавжуд камчиликларни бартараф этишда ёрдам кўрсатишдир. Адилбой Юсупов ҳам шу мақсадда ўзининг депутатлик ваколати доирасида шахсий иш режасини ишлаб чиқиб, мазкур иш режанинг бандларида белгиланган вазифаларни тўлиқ бажармоқда. Фаол депутат партиянинг “Уйма-уй” лойиҳаси доирасида олиб бораётган амалий саъйи-ҳаракатлари натижасида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оила вакилларидан жами 25 нафарига ўзининг ҳомийлик ёрдамларини кўрсатди.
Коронавирус пандемияси сабабли жорий этилган карантин даврида Адилбой Юсупов ўз сайлов округидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож 30 та хонадонга ҳомийлик қилиб, тиббий ниқоблар ва озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатди. Шунингдек, туманда яшовчи 5 та кам таъминланган оилани оталиққа олиб, ўтган давр мобайнида уларни 2,5 млн. сўмлик 10 хил турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлади. Бу оилаларга яна 2 ой давомида узлуксиз ҳомийлик ёрдамлари билан кўмак беришни ўз зиммасига олган депутат мунтазам равишда уларнинг ҳолидан хабар олмоқда ва карантиндан қийинчиликсиз ўтиб олишларига ёрдамлашмоқда.

Ўтган давр мобайнида Адилбой Юсупов сайловчилар билан ўтказилган учрашувлар давомида аҳоли томонидан билдирилган таклиф ва истаклари асосида ўрганишлар олиб борди. Ўз жойида тегишли масъул ташкилотлар раҳбарлари кўмагида ижросини таъминлаш чораларини кўриб, мавжуд муаммоларни тегишли ташкилотларга 3 та депутатлик сўрови орқали мурожаат этди ва ҳал қилинишга кўмаклашди. Шунингдек, қонун ва ҳукумат қарорларининг жойлардаги ижроси бўйича депутатлик назоратини амалга ошириш ҳамда мавжуд муаммолар, яъни коммунал масалаларда, табиий газ, тоза ичимлик суви, йўл қурилиши, асфальт ётқизиш, мактаб, боғча ва аҳоли яшаш жойларини ободонлаштириш ҳамда бошқа масалаларнинг ҳал этилиб, аҳолининг турмуш тарзи фаровонлашишига муносиб ҳисса қўшишга ҳаракат қилди.
У ўз сайлов округидаги фуқароларнинг мурожаатларни кўриб чиқишда, ҳудуднинг ривожланишига тўсқинлик қилаётган муаммоларни бартараф қилишда, фуқароларнинг бузилган ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини тиклашда депутатлик назоратидан кенг фойдаланиб, амалий натижаларга эришиб келмоқда. Шунингдек, у Халқ депутатлари туман Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси аъзоси сифатида доимий комиссия мажлисларида, туман кенгаши сессияларида кўрилаётган масалалар юзасидан ўзининг фикр-мулоҳазалари билан фаол иштирок этиб, уларнинг ечими топилишига ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Кўп йиллар давомида туман стоматология поликлиникасида шифокор бўлган Адилбой Юсупов айни пайтда ўзи раҳбарлик қилаётган “IFTIXOR DENT” клинкасини янада кенгайтириб, янги иш ўринларини яратди. Замонавий стоматологик жиҳозлар ва тиббий техникалар келтириб, хизмат кўрсатиш сифатини яхшилади. У соҳани ривожлантириш, туман тиббиётига янгиликларни татбиқ этиш мақсадида қатор чет давлатларда бўлиб, малакасини оширишга ҳам алоҳида эътибор қаратди. Айни пайтда 12 нафар тиббиёт ходими иш билан банд қилинган клиникада 8 та замонавий стоматологик аппаратура мавжуд. У ерда кўрсатилаётган тиббий хизматдан фойдаланаётган туманимиз аҳолиси жуда мамнун.
Малакали шифокор, ишбилармон тадбиркор ва фаол депутатнинг хизматлари давлатимиз томонидан муносиб баҳоланди. У 2016 йилда мустақиллигимизнинг 25 йиллиги муносабати билан кўкрак нишон ҳамда 2018 йилда Халқ депутатлари туман Кенгашининг “Халқпарвар депутат” сертификати билан тақдирланди.
Элини чин дилдан севган инсонни халқ ҳам ҳурмат қилади. Бундай фидойилар ҳар овулда, ҳар маҳаллада топилади. Юртнинг янада фаровон бўлишида, аҳолининг турмуш тарзи яхшиланишида ана шундай фаол депутатларнинг ҳам муносиб ҳиссалари бор.
Озода ХУДОЙБЕРГАНОВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶