ТУМАН ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ МАРКАЗИ САМАРАЛИ ФАОЛИЯТ ЮРИТМОҚДА
Бугунги кунда мамлакатимизда давлат хизматларини кўрсатиш тизими жадаллик билан ривожланиб борилмоқда. Жойларда давлат хизматлари марказлари янги замонавий биноларга эга бўлиб, фуқаролар ҳамда ишчи-ходимлар учун кенг шароитлар яратилгани ҳам фикримизнинг исботидир.
Барча қулайликларга, шароитларга эга бўлган Амударё тумани Давлат хизматлари маркази бугунги кунда фуқароларга давлат хизматларини кўрсатиш йўлида самарали фаолият олиб бормоқда.
Маълумот тариқасида айтиш жоизки, мазкур марказ томонидан 2020 йилнинг биринчи ярмида янги рўйхат ва қайта рўйхатда ўтказиш бўйича жами кўрсатилган давлат хизматлари сони 25 минг 608 тани, ундан ташқари кўрсатилган жами хизматлар сони 24 минг 991 тани ташкил қилади. Шунингдек, шу даврга қадар жами 538 нафар жисмоний ва юридик шахслар давлат рўйхатидан ўтказилган бўлиб, шундан биттаси хорижий корхона, 129 таси юридик шахслар, 408 нафари якка тартибдаги тадбиркорлар ҳисобланади. Қолаверса, жорий йилнинг шу даври ҳолатига кўра, туман Давлат хизматлари мазкази томонидан 79 та жисмоний ва юридик шахслар қайта рўйхатдан ўтказилган бўлиб, шундан 33 таси юридик шахслар ҳамда 46 нафари якка тартибдаги тадбиркорлардир.

Шу ўринда айтиш жоизки, мамлакатимизда давлат хизматларини кўрсатишда жисмоний ва юридик шахсларга ҳар томонлама қулай шарт-шароитларни таъминлашга катта эътибор брилмоқда. Шу мақсадда, қолаверса, аҳолининг маълумотнома сўраб, қимматли вақти турли идораларга сарсон бўлишларининг олдини олиш, бунда “Фуқаролар эмас, ҳужжатлар ҳаракатланади” тамойилини амалда рўёбга чиқариш ва энг муҳими, халқимизнинг давлат органлари ва улар томонидан кўрсатиладиган хизматларга бўлган ишончини қозониш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 декабрда “Aҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан Aдлия вазирлиги ҳузурида Давлат хизматлари агентлиги ташкил этилди.

Шунингдек, Ягона марказларнинг туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари тузилмасидан Ўзбекистон Республикаси Aдлия вазирлиги тасарруфига ўтказилиши мазкур соҳани ривожлантириш бўйича асосий қадам бўлиб, вертикал бошқарувни шакллантириш, уларнинг самарали фаолиятини ташкил этиш имконини берди. 2018 йил 1 январдан улар Давлат хизматлари марказларига айлантирилди.
Aлбатта, ушбу марказлар аҳолига бир қатор қулайликлар яратди. Биринчи навбатда жисмоний ва юридик шахсларнинг идоралараро сарсон бўлиши ва ортиқча вақт сарфлашларига чек қўйилди. Эндиликда фуқаролар эмас, балки ҳужжатлар ҳаракатланиши асосий мезон сифатида белгиланди. Кўрсатилаётган давлат хизматлари сони босқичма-босқич амалга ошириб борилмоқда.

Амударё туман Давлат хизматлари маркази томонидан шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларга сайёр тартибда ҳам хизматлар кўрсатилмоқда. Ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари туманнинг олис ҳудудларидаги овул, маҳалла фуқаролар йиғинлари, таълим масканларида сайёр учрашувлар, тарғиботлар ҳамда сайёр рўйхатдан ўтказиш ишлари мунтазам амалга ошириб келинмоқда. Хусусан, жорий йилнинг шу даврига қадар сайёр тартибда кўрсатилган давлат хизматлари сони 1 минг 127 та бўлиб, шу тартибда давлат рўйхатидан ўтказилган тадбиркорлик субъектлари сони 31 тани ташкил қилди.
Марказда жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизмати кўрсатиш намунали йўлга қўйилган, мурожаатчилар учун қулай шароитлар яратилган. Ижтимоий масофани сақлаган ҳолда тартибли навбат жорий этилган. Мурожаатчилар марказда ўрнатилган махсус инфокиоскда электрон рақамли имзо калити орқали бемалол фойдаланиш, керакли маълумотномани эса шу инфокиоскнинг ўзида чоп қилиб олиш имкониятига эга. Марказга келган фуқаролар бу ерда яратилган қулайликлар, шароитлар ва кўрсатилаётган хизматлардан мамнун.
Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶