ОДИЛ СУДЛОВНИ ТАЪМИНЛАШГА ҲАPАКАТ ҚИЛАМИЗ
Ўзбекистон Pеспубликаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2020 йил 30 июнь куни ўтказилган одил судловни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш борасидаги вазифалар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишида давлатимиз раҳбари томонидан мамлакатимиздаги судлар фаолияти танқид остига олинди ҳамда йўл қўйилган хато ва камчиликлар хусусида сўз юритилди.
Йиғилишда 2018-2019 йилларда биринчи инстансия судларида жами 192 та жиноят иши бўйича 307 нафар шахс оқланган бўлсада, ҳеч қайси ҳолатда прокурор айбловдан воз кечмаганлиги сабабли тергов жараёнларидаги хатолар суд мажлисида аниқланса, прокурор суднинг тугашини кутиб ўтирмасдан ўз ташаббуси билан айбловдан воз кечадиган тартиб жорий этилиши лозимлиги таъкидланди.
Шунингдек, 2019 йилда иқтисодий судларда апеляция, кассация ва назорат тартибида кўрилган ишларнинг 2,5 мингдан ортиғи, яъни 44 фоизи бекор қилинган ёки ўзгартирилгани, бу ҳар икки шикоятдан бири бўйича туман ва вилоят иқтисодий суди чиқарган қарорлар юқори судда ўзгараётгани, тадбиркор ва инвесторлар сарсон бўлаётгани қайд этиб ўтилди. Йиғилишда мутасаддиларга илғор тажрибалар ва халқаро стандартлар асосида суд тизимини “бир суд – бир инстансия” тамойили асосида қайта кўриб чиқиш топшириғи берилди.
Қолаверса, давлатимиз раҳбари судлар чиқараётган қарорлар фақат суд мажлисида текширилган далилларга асосланиши лозимлигини таъкидлаб, айрим судьялар тергов материалларига боғланиб қолгани, бу эса қонун, суд ва давлат обрўсига путур етказишини, одил судлов халқнинг кўз ўнгида, очиқ-ошкора амалга оширилиб, адолат қарор топиши лозимлигини таъкидлади. Билдирилган бунингдек фикрлар ва одил судловни таъминлашга доир вазифалар бизни ҳам ўз фаолиятимизни танқидий таҳлил қилиб кўришга ундамоқда ва давр талабига монанд ишлашга даъват этади.
С.ДАВЛЕТМУPАТОВ, жиноят ишлари бўйича туман суди раиси.
У.САБИPОВ, туман иқтисодий суди раиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶