ТАБИАТДАГИ КЎРИНМАС ОРГАНИЗМЛАР ФОЖЕАСИ
Бутун ер сайёрасида инсон саломатлигига xавф солаётган коронавирус инфекцияси қисқа кунда тарқалиб, пандемияга айланди. Касалликни қўзғатувчи вирусни экологик қонунлар асосида ўрганадиган бўлсак, ҳар қандай тирик организм ўзининг яшаш муҳитида фақат экологик валентлиги юқори бўлганда, яъни ҳаётчанлиги юқори бўлса, атроф-муҳитга мослашиб, ўз тирикчилигини давом қилади, мослаша олмаган организимлар эса, нобуд бўлишади. Умуман олганда, буни табиат қонуни деб тушуниш мумкин. Лекин шуни ҳам инобатга олиш керакки, турли таъсирлардан организмларнинг мослашувчанлиги ҳам ортиб боради.
Маълумотларга қараганда, ушбу касалликка чалинган беморларда касаллик аломатлари бир xил ҳолатда кузатилмайди. Баъзи беморларда касаллик жуда енгил, ҳатто бу вирусни ўзига юқтирган бемор сезмаслиги, яъни оддий шамоллашдек ўтиб кетиши мумкин, баъзи беморларда жуда оғир ўтишидан ўлим ҳолати юз беради. Баъзи маълумотларга караганда коронавирус инфексияси олдин ҳам кузатилган бўлиб, уни келтириб чиқарувчилар ҳайвонлар деб қаралган ва вирус ҳозирда тарқалётган турларига нисбатан сустроқ ва иссиқликка чидамсиз бўлгани учун, вируснинг тарқалишига қулай замин яратилмаган деб таxмин қилиш мумкин. Бошқача айтганда вирус ўзида атроф-муҳитга ва тирик организмларда ўз фаолиятини олиб бориш учун ўзида янги иммунитетни яратади, дейиш мумкин.
Одамларда табиий иммунитет қанчалик юқори бўлса, бу касаллик енгил ўтади ва тузалиб кетиши мумкин. Агарда организм ҳар қандай касалликларни енгиб ўтишда сунъий иммунитетни ҳосил қилиш орқали тузалишга одатланган бўлса, унда бемор бу касалликни қабул қилиши осон ва касаллик аломатлари оғир ўтишидан беморнинг ўлим xавфи юқорироқ бўлади. Чунки организмнинг вирусни енгишга қурби етмайди ва бу вируслар қабул қилинган воситаларга нисбатан мослашган ҳам дейиш мумкин.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда вазиятнинг қанчалик мураккаблигини англаш қийин эмас. Қолаверса, касалликни бартараф этишда илм-фан, айниқса, тиббиёт ва биолог олимлар олдида ҳал этилиши керак бўлган энг катта муаммолар турибдики, албатта, замонавий илм-фан бу аср муаммосига ечим топади.
Нилуфар РАЖАБОВА, ҚДУ магистранти.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶