30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 09:58
Жамият 👁 346

ДЎРМАНЛИК ОТАХОН БОҒБОН

ДЎРМАНЛИК ОТАХОН БОҒБОН

Ҳалол ва фидойи меҳнатнинг меваси ширин, натижаси эса роҳат ва фароғатли бўлади. Агар азим Қиличбойнинг Дўрман овулида яшовчи Отахон боғбон Тўраевдан меҳнат сизга нима берди, деб сўрасангиз:

– Кўнглимга хотиржамлик, ҳаётимга файз, хонадонимга рўшнолик бахш этди, – дейди мамнуният билан.

Дарвоқе, Отахон Тўраев эсини таниган кундан меҳнатга ошно ўсиб-улғайди. Аллоҳ раҳмат қилсин, отаси Қутлимурод бобо уста-ҳунарманд эди. Қутим қошиқчи, дейишарди уни. Наинки Дўрман овули, балки атроф қишлоқларнинг аҳолиси ҳам Қутим бобо ясаган рўзғорга зарур анжомлар – оштахта ва ўқлоғи, ёғоч қошиқлар, ёғочдан чиройли ишлов берилган бежирим товоқлар, куви, кели ва келисопи каби буюмларни кўпинча уйларига келиб олиб кетишарди. Оилада ўғилларнинг каттаси бўлгани учун Отахон отасига энг яқин кўмакчи-дастёр эди. Қутим бобонинг  мўъжазгина томорқаси эса қўшимча даромад манбаи бўлибгина қолмай, фарзандлари учун ўзаро меҳр-оқибат ҳаёт мактаби ҳам эди. Уста-ҳунармандчилик юмушлари билан баб-баравар томорқа хўжалигини ҳам моҳирлик билан юритган Қутим қошиқчининг фарзандлари бири-биридан меҳнаткаш, уйим-жойим, деган фидойи инсонлар бўлиб вояга етишди. Айниқса, Отахон ерга, боғдорчилик соҳасига меҳр қўйганида ҳали мактаб ўқувчиси эди.

Ўрта мактабни аъло баҳоларга тугатган Отахон Тўраев Навоий Политехника институтининг қурилиш факультетида ўқиди. Ҳарбий хизматда бўлди, бир неча йил Навоий шаҳрида яшади, оила қурди. Банк ходимаси бўлиб ишлайдиган Розажон билан тақдирини боғлаганидан Аллоҳдан  рози. Чунки умр йўлдоши нафақат унга ҳаётда, балки ҳар бир ишда елкадош бўлди.

Институтни тугатиб, жонажон қишлоғига қайтган Отахон Тўраев бироз вақт собиқ М.Горький номли давлат хўжалиги ҳудудида ташкил этилган қурилиш бригадасида катта уста вазифасида ишлади. Кўплаб қишлоқ хўжалик иншоотлари, турар жойлар қурилишида фаол иштирок этди. Эҳ-ҳе, қанчалаб ободонлаштириш-қурилиш ишларини бажаришмади. Бугун ўзи бунёд этган иншоотларни кўриб, қалби қувончга тўлади.

1990 йиллардаги бозор иқтисодиётига ўтиш даври қийинчиликлари барча соҳалар каби қурилиш соҳасига ҳам ўз таъсирини ўтказди. Қишлоқлардаги қурилиш бригадалари тугатилиб, айримлари хусусийлаштирилди, айримлари МЧЖ шаклида қайта ташкил этилди. Отахон Тўраев ана шундай бир вазиятда иш ўрни қисқартирилиши туфайли маълум вақт ишсиз қолди. Лекин ҳеч тушкунликка тушмади, вазиятдан чиқишнинг бирдан-бир йўли – томорқа хўжалигини юритиш, деб ўйлади. Умр йўлдоши Розажон унга кўмакдош бўлди. 35 сотих ерда деҳқон хўжалигини ташкил этишди. Аввал қийналишди. Болалари ёш, эр-хотин кўп юмушларни қўлда бажаришди. Ер юмшатиб, мола судрашди, томорқани даромад манбаига айлантиргунларича тиниб-тинчишмади.

– Худога шукур, фарзандларимиз улғайишиб, мушкулимиз осон бўлди, – дейди Отахон ака Тўраев мамнуният билан. – Икки ўғилни уйлантириб, икки қизимизни турмушга чиқардик. Ҳаммалари ўзларидан тиниб-тинчиб кетишди.

Бугун Отахон ака билан Розажон опанинг  атрофида 9 нафар невара парвона. Азалдан деҳқончиликка меҳр қўйган Отахон Тўраевни бугунги кунда Дўрман овулидагина эмас, бутун Қиличбой мавзесида моҳир боғбон сифатида яхши билишади. Ахир боғ яратишнинг сир-асрорларини ҳамма ҳам билавермайди-да. Бу борада Отахон боғбонга тенг келадиганлар кам.

Фарзандлари улғайиб, ёнига киргач, Отахон Тўраев деҳқон хўжалигига яқин ҳудуддан 3 гектар ерни ижарага олди. Ниҳоллар оралиғини 8 метрдан қилиб, энг сара мевали дарахт кўчатларини ўтқазди. Фарзандлари ва умр йўлдоши, икки нафар келини билан биргаликда боғ учун мўлжалланган ерни чимлардан, ажриқ томирларидан тозалади. Ниҳоллар орасига полиз ва сабзавот экинларини экишди. Биринчи  йили гарчи, яхши ҳосил олишмаса-да, ҳар ҳолда ёмон бўлмади, рўзғори анча бақувватлашди. Муҳими, ернинг кўрки очилди.

– Ерга қанча кўп ишлов берилса, шунча очилишади, – дейди Отахон оға. – Кузда дарахт барглари яхши тўкилгач, ерни шудгорлаб, ҳайдаб қўямиз. Ҳам ер яхши нафас олади, ҳам тўкилган хазон-япроқлар табиий биогумус – чиринди-ўғитга айланади.

Отахон боғбоннинг боғини айланамиз. Ўнлаб навдаги олмалар, нашвати, нок, анжир ва олхўри-ю шафтолилар шохлари мевасини кўтаролмай боғбонига таъзим қилаётгандай. Биз Отахон акадан нега айрим боғбонлар ишида кузатганимиздан фарқли, дарахтлар ораси анча очиқ қолдирилганини сўрадик.

– Мевали дарахтлар, айниқса, олма дарахти бир-икки йилдан сўнг қарийди, – дейди Отахон ака. – Боғда ҳосилдорликни бир маромда ушлаб туриш учун мана бу 8 метрлик оралиққа янги ниҳоллар ўтқазамиз. Кексайган дарахтлар ўрнини шу тариқа тўлдирамиз. Илдизи қурий бошлагач, олиб ташлаб, ўрнига ишлов берамиз, ҳам ер дам олади, ҳам алмашлаб экиш технологияси амалга оширилади.

Отахон боғбон Тўраевнинг тажрибаси қишлоқ ёшларига ибрат. Унинг боғидан ҳаваскор боғбон ёшларнинг қадами узилмайди. Олма-ю олча, гилос, олхўри ва шафтолиларнинг эртапишар, ўртаки ва кечпишар навлари ҳосилидан ҳар йили мўл-кўл даромад топаётган оила аъзолари эртаги картошкани бозорга олиб чиқишганида ҳали айрим томорқачилар биринчи чопиқни бошлаган эдилар. Отахон боғбон эса 1 тоннадан зиёд эртаги картошкани йиғиб олиб ўрнига такрорий экинни экиб қўйди. Хонадоннинг деҳқончиликдан ташқари ўз чорваси, паррандаси ҳам бор. Розажон опа неваралари билан 80-100 та хонаки товуқ, 10-15 та куркаларни парваришлайди.

Ҳар куни икки-уч марта товуқ катакларидан неваралари билан тухум йиғиб олади. Истеъмолдан ортгани бозорни обод қилади.

– Курканинг кўпайиши бироз қийинроқ, – дейди Розажон опа. – Камида бир ой алоҳида эътибор керак бўлади. Невараларим жуда яхши кўмакдош. Тирик мультфильм, деб роса яхши қарашади. Бири динозаврлар деса, бири мультфильм, деб аташади, яхши-да, уларга ҳам завқли, ҳам қизиқарли машғулот.

Оилада Отахон боғбон билан Розажон опанинг ўрни ҳам, ҳурмати ҳам баланд. Келинлари, ўғиллари, неваралари – ҳамма ўз ишини билиб-билиб, маромида бажаришади. Бугун қанча мева сотилди, сабзавот ва полиздан қанча даромад бўлди, оила эҳтиёжлари учун қанча сарф-харажат қилинди – барчаси ҳисоб-китоб қилинади. Ҳалол меҳнатнинг баҳоси кун сайин ошиб бораверади. Турмушларига зийнат бағишлаб турган ҳар бир ҳаракатда баракат, хайр борлигини Отахон боғбон ҳам, фарзандлари ҳам яхши билишади.

– Шу томорқанинг файзи-да, – дейди Отахон боғбон мамнуният билан. – “Нексия” русумли автомобилимиз бор. Йиллик даромадимиз ҳам ёмон эмас. Айтсам, кўз тегади-да!

Оила даромади қанчалик ортиб боргани сари Отахон боғбон билан Розажон опанинг ҳам орзу-ҳаваслари кўпайди. Кетма-кет тўртта тўй қилишди. Икки қизни узатиб, икки келин туширишди. Бу ёғига невара тўйлари, дегандай. Бири-биридан ақлли невараларни сўзлатсангиз тиллари бурро: “Эрта турганнинг, ризқи зиёда бўлади”, “Ҳалол меҳнат – келтирар роҳат”, “Ерни боқсанг, ер сени боқади” каби мақолларни қаторлаштириб ташлашади. Бу жажжи неваралар ҳам уларнинг ҳаётига зийнат бағишлаб турган ҳалол меҳнат инсонни ҳар қандай вазиятда улуғлашини яхши  англашади. Бу – ўзбек феълининг авлодлар томирида гупургани, оила қадриятларининг ҳаётий талқини!

Биз ижодий гуруҳимиз билан дўрманлик Отахон боғбон Тўраев хонадонида бўлганимизда ҳалол меҳнат қадрини улуғлаб улғаяётган жажжи неваралари, фарзандлари камолидан кўкси баланд оддий, ўта камтар, фидойи ва меҳнаткаш инсонлар борлиги учун ҳам ҳаёт нақадар завқли эканлигини ҳис этдик.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026