12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:07
Адабиёт 👁 432

ОТАХОН ИЖОДКОР, ФАХРИЙ ЖУРНАЛИСТ САЪДУЛЛА БОБО

ОТАХОН ИЖОДКОР, ФАХРИЙ ЖУРНАЛИСТ САЪДУЛЛА БОБО

Шундай инсонлар бўладики, ўзи севган, ўзи танлаган касби, ҳунарини ҳаётининг мазмунига айлантириб яшайди. Шу касби орқали элига, жамиятга наф келтириб яшашга интилади. Ўз бурчини сидқидилдан адо этиши баробарида бошқаларга ҳам манфаат етказишга ҳаракат қилади. Бундай инсонларнинг ҳаёти ва иш фаолиятини нафақат ўз замондошларига, балки келажак авлодга ҳам ўрнак қилиб кўрсатса арзийди.

Узоқ йиллар матбуот соҳасида самарали меҳнат қилган фидойи инсон, фахрий журналист, отахон ижодкор, устоз Саъдулла Хўжаниёзов орамиздаги ана шундай одамлардан биридир. У ўтган давр мобайнидаги туман матбуотида кечган журналистлик фаолияти давомида халқимизга ишончли, тўғри ва тезкор ахборот етказиб бериш билан бирга, бунёдкорлик, ободончилик ишларини кенг ёритди. Жамиятдаги турли иллатлар, камчиликларга холисона ёндашиб, уларнинг камайишига ҳисса қўшиб келди.

Дўрман овулида 1942 йилда таваллуд топган Саъдулла Хўжаниёзовнинг отаси Хўжаниёз Сапашев ҳам зиёли инсон, ўқитувчи эди. У овулдаги мактабда бошланғич синфларга дарс берар, шу билан бирга китобхонликка, матбуотга қизиқар, уйига доим ҳар хил китоблар, газета-журналлар олиб келиб фарзандлари билан бирга мутолаа қиларди. Шунданми, Саъдулла Хўжаниёзов ҳам болалигидан эртаклар, ҳикоялар ва шу каби бадиий китоблар ўқишга қизиқди. Бора-бора қўлига қалам олиб, кичик шеърлар ижод қила бошлаганидан ота-онаси ҳам, устозлари ҳам хурсанд бўлишар, келажакда катта ижодкор бўлишига умид боғлашарди.

У мактабни тугатганидан сўнг, 1960-62 йилларда собиқ Максим Горький номли совхозда ишчи, тракторчи бўлиб ишлади. Кейинчалик йигитлик бурчини ўташи учун 1962 йилнинг октябридан уни ҳарбий хизматга чақиришди ва 1965 йилнинг ноябригача армия сафида бўлди. Шу даврлар мобайнида ҳам қаламини қўлидан қўймасдан турли мавзуларда ижод қилар, уларни даврий матбуотларда чоп қилдиришга ҳаракат қилар эди. У 1957-1966 йиллар давомида туман, республика, армия сафидалигида эса ҳарбий газеталарда жамоатчи мухбир сифатида хабар ва мақолалар билан қатнашиб турди.

Қалами ўткир ёш ижодкор ўша даврдаги туман газетаси бўлган “Амударё ҳақиқати” таҳририятига 1966 йилда ишга келди. Шу пайтдаги газета муҳаррири Собир Юсупов анча малакаси ошиб қолган Саъдулла Хўжаниёзовни ўзи ишга таклиф қилган эди. Сабаби у ҳар бир мақоласи ва хабарини ижодий ёндашишлар, таҳлиллар ва ўзига хос хулосалар билан тайёрлашга ҳаракат қилар, аллақачон минглаб мухлислар эътиборини қозонишга улгурганди. Таҳририятда иш бошлаган кунидан устози Собир Юсуповдан тажриба ўрганиш билан бирга ўзи ҳам тўгараклар ташкил қилиб, мактаблардаги ижодга қизиқувчи ёшларнинг истеъдодларини юзага чиқаришга кўмаклаша бошлади.

У 1970 йилда ёш ижодкорлар учун “Гулшан” тўгарагини, кейинчалик туман радиосида “Тўлқин” тўгарагини ташкил қилиб, кўплаб истеъдод эгаларини кашф этди, уларнинг комил инсонлар, касбининг фидойи эгалари бўлиб етишишига ҳисса қўшди. Тўгаракларда фаол қатнашган, устозлардан тажриба ўрганиб, билимларини оширган Норбой Тўрабоев, Сапарбой Давлатбоев, Мансур Аҳмедов, Зебо Ражабова, Гулнора Юсуповалар эл таниган ижодкорлар бўлиб етишиб, масъулиятли лавозимларда хизмат қилишди, элу-юртга, жамиятга наф келтиришди.

Саъдулла Хўжаниёзов туман газетасида адабий ходим, бўлим мудири, масъул котиб, муҳаррир ўринбосари ва туман радиоси муҳаррири вазифаларида хизмат қилиб, соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшди. Фидойи журналист ўз фаолияти давомида публицистик мақолалар, очерк ва шеърлар ёзиш билан бирга фельетонлар, ўткир таҳлилий мақолалар ҳам ёритиб, жамиятдаги иллатларга қарши курашишдан асло чарчамади.

Ушбу фидокорона меҳнатлари учун журналист Саъдулла Хўжаниёзов 1965 йилда “Ғалабанинг 20 йиллиги” юбилей медали, 1989 йилда “Меҳнат ветерани”, 1994 йилда “Амударё ҳақиқати” газетасининг 60 йиллиги муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг фахрий ёрлиғи билан тақдирланди. Шунингдек, унга 2004 йилда “Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист” фахрий унвони берилди.

Оилавий ҳаётда эса умр йўлдоши Янгилжон опа Ҳамроева билан 3 ўғил, 3 қизни касб-ҳунарли, ўқимишли, эл-юртга наф келтирадиган инсонлар қилиб тарбиялашди. Саъдулла аканинг ўғиллари Зафаржон, Шарофжон, Абдуллажонлар тадбиркор, қизларидан Ҳулкарой она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси, Инобат, Иродалар эса касби, ҳунари билан халққа хизмат қилиб, жамият ривожига ҳисса қўшиб келмоқда. Отахоннинг неваралари ҳам олийгоҳларни тугатган, айримлари таҳсилни давом эттиришмоқда.

Устоз 2007 йилда нафақага чиқди. Лекин шунда ҳам тиниб-тинчиб ўтирмасдан, таҳририят қошида ташкил этилган “Жайҳун илҳомлари” нодавлат нотижорат ташкилотига турли ёшдаги ижодкорларни чорлаб, учрашувлар, адабий кечалар ўтказишга, уларни ижод намуналарини тўплам қилиб чиқаришларига ундаб, кўмаклашиб келмоқда. Ёш қаламкашларнинг шеър ва ҳикояларини бирма-бир кўриб ўз хулосаларини айтади, камчиликларини тузатишга ёрдамлашади, тавсиялар беради.

Айни пайтда кексалик гаштини сураётган фахрий журналист ҳамон матбуот билан ҳамнафас. У туманда чоп этилаётган “Тараққиёт кўзгуси”, “Менинг оилам” газеталарини ҳам оиласи билан биргаликда ҳар бир сонини қолдирмасдан ўқийди. Таҳририят жамоасига газетадаги ҳар бир мақола ва хабарлар ҳақида ўз муносабатини айтиб, фикр билдиришдан асло эринмайди.

Отахон ижодкор, фахрий журналист Саъдулла бобо Хўжаниёзов ўзи ҳам ҳамон ижод майдонида. Яқин йиллар ичида унинг “Тўрт томирда жўш урган туғён”, “Минг бир фард” номли фардлар тўпламлари, “Ҳаёт ҳадялари” номли лирик шеърлари, “Шунақа дунё бу”, “Кўрганларим, эшитганларим”, “Дардларим, армонларим” номли турли мавзулардаги китоблари ёруғликка чиқди. Ушбу китоблар орқали кўп сонли адабиёт ихлосмандларини ўзининг ижод намуналаридан баҳраманд қилди.

Кимки фидойи бўлса, ўз ишини сидқидилдан, ҳалол бажарса, халқ орасида ҳурмат топади. Устоз Саъдулла бобо Хўжаниёзов ҳам ўзининг камтарона хизматлари билан касбининг ривожланишига, шу орқали жамият тараққиётига ҳам салмоқли ҳисса қўшган инсон. Камтарона умри давомида матбуот соҳасига, жамиятда маънавият ва маърифат юксалишига хизмати сингган устоз журналист, отахон ижодкор қутлуғ 80 ёшидан ошиб, яқинлари, шогирдлари ва эл-юрт ардоғида эҳтиромга сазовор бўлиб яшаб келмоқда.

Озода Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026