Бузоқнинг югургани сомонхонагача
Гарчанд судлар ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган томонидан жиноят ёки ҳуқуқбузарликлар юзасидан оммавий ахборот воситалари орқали, халқ орасида тарғибот ишлари олиб борилиб, сайёр судлари ўтказилиб, фуқароларнинг ҳуқуқий онгини оширишда бир қанда ишлар амалга оширилган бўлса-да, баъзи фуқаролар халол ишлаб пул топиш ўрнига қинғир-қийшиқ йўлларни танлашади. Шулардан бири Азатов Рустам (исм-шарифлари ўзгартирилган) бегона ҳовлига эмас, балки ўзинг отаси Мансур Зойировга ўғирликка тушди.
Гап шундаки, Р.Азатов ёшлигида ота-онаси ажрашиб, отаси М.Зойиров бошқа аёл билан турмуш қурган, Р.Азатов бўлса онаси қўлида тарбияланади, ўша куни Р.Азатов отасига қасд қилиб, қишлоқдаги отасининг уйига кечаси бориб, мол-мулкини ўғирлаш мақсадида, спиртли ичимлик ичган маст ҳолатда бир бош сигирини яширин равишда ўғирлаб, воқеа жойидан яширинган. Шу тариқа Р.Азатов.ўғирлик йўли билан қўлга киритган сигирни тунги вақт қишлоқдан шаҳар марказига қараб яёв олиб келади ва тонга яқин шаҳар марказидаги мол бозорига олиб чиқиб қўлга киритилган ўлжани арзон баҳода сотиб пуллик бўлиш истагини амалга оширмоқчи бўлади, лекин “бузоқнинг югургани самонхонагача” деган мақолнинг исботи каби бозордаги харидорлар ҳам сигирнинг арзонлигини кўриб сотиб олиш истагини билдиришмайди, қолаверса шу куннинг ўзида М.Зойиров ўзига тегишли сигирнинг йўқолганини билиб, ички ишларга мурожаат қилиб, сигирининг изларидан келиб шаҳар марказига бозорга кириб келишиб, не кўз билан кўрсинки ўзининг олдинги турмуш ўртоғидан бўлган ўғли эканлигини кўради.
Натижада Р.Азатов қилган ишига яраша Жиноят кодексининг тегишли моддасига асосан жиноят иши қўзғатилди. Жиноят ишлари бўйича Тахтакўпир туман судининг ҳукмига биноан жабрланувчининг хеч қандай даъвоси йўқлигини, судланувчи қилмишидан пушаймон бўлгани ва илгари жиноий жавобгарликка тортилмагани ҳамда бошқа енгиллаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб, судланувчига аҳлоқ тузатиш жазоси тайинланди.
Энди бир мулоҳаза қилиб кўрайлик: ўғил ўз отасининг мулкига кўз олайтириши, орадан шунча вақт ўтиб, вояга етган вақтида унга қасд қилган бўлиб, ўғирлик жиноятига қўл уриши ачинарли ҳолат эмасми.
Шундай экан келажак ёшлар қўлида эканлигини, уларни қонунга итоаткор қилиб тарбиялаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликлар ҳамда улар учун жазо муқаррар эканлигини тушунтириш борасида ҳали ҳам кўп ишлар амалга оширишимиз керак эканлигидан далолат беради. Бу эса фақатгина суд органилари ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар эмас бошқа давлат органлари, қолаверса фуқаролар ўзини-ўзи бошқариш органларининг маъсулиятли бўлишларига чақириб қоламиз.
Ж.Уразбаев, Жиноят ишлари бўйича Тахтакўпир туман судининг раиси

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶