ҲУҚУҚБУЗАРЛИК СОДИР ҚИЛГАН ФУҚАРОЛАР СУДДА ЯРАШТИРИЛДИ
11 сентябрь куни Жиноят ишлари бўйича туман суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 1-қисми билан гумон қилинувчи Х.Х. (исм-шарифлар ўзгартирилган) ва ЖКнинг 109-моддаси 2-қисми билан гумон қилинувчи Ф.А.ларга оид жиноят иши кўриб чиқилди.
Дастлабки тергов органи томонидан Х.Х. жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, жамоат тартибини бузаётганлигини ва жамиятга нисбатан очиқдан-очиқ ҳурматсизлик қилаётганлигини яққол англаган ҳолда шаҳар марказидаги катта кўчада ҳамманинг кўз ўнгида фуқаро Ф.А.га тан-жароҳати етказганлиги аниқланган. Ўз навбатида Ф.А. ҳам қасд олиш мақсадида Х.Х.ни дўппослаган.

Суд-тиббиёт экспертизаси томонидан Ф.А.га соғлиғининг қисқа муддатга бузилишига олиб келган енгил тан жароҳати етказилганлиги, Х.Х.га ҳам енгил тан жароҳати етказилганлиги тўғрисидаги хулоса берилган. Оқибатда Х.Х. ўзининг юқоридаги харакатлари билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни, Ф.А. эса ўзининг юқоридаги харакатлари билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 109-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда гумон қилинувчи тариқасида ишга жалб қилинди.
Судда гумон қилинувчилар ва жабрланувчиларнинг сўзлари эшитилди, прокурорнинг фикри тингланиб, иш материаллари билан таққослаб, текшириб чиқилди. Суд якунида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 1-қисми билан гумон қилинувчи Х.Х ва Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 109-моддаси 2-қисми билан гумон қилинувчи Ф.А.га оид жиноят иши тегишли тартибда ярашилганлиги муносабати билан айблилик ҳақидаги масаласи ҳал қилинмасдан ҳаракатдан тугатилди.
С.Давлетмуродов, Жиноят ишлари бўйича Амударё туман суди раиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶