Пир-у бадавлат отахон
Шариф оға Муродбоев 1942 йил айни буғдой пишиғи пайтида армияга сафарбар қилинди. Каттақўрғонда жойлашган 51- тайёрлов полкида бир йиллик тайёргарликдан ўтгандан кейин Тошкент ва Қизил Ўрда орқали Сталинград ҳимоясига жўнатилди. Сапёрлик батальонида хизмат қилиб Болтиқбўйи давлатларини озод қилишда ҳам қатнашди.
1945 йил апрелида урушдан қайтиб келиб қишлоқ хўжалиги ишлари билан шуғуллана бошлади. 1947-48 йилларда пахтачилик бригадасида табелчи бўлиб ишлади. 1949 йилдан бошлаб 20 йил давомида пахтачилик бригадасига етакчилик қилди. Олти йил чорвачилик фермасига мудирлик қилди.
Рафиқаси Оймон опа билан биргаликда беш ўғил ва бешта қизни тарбиялаб вояга етказдилар. Қарилик гаштини сураётган 91 ёшли отахон бугунги кунда ҳам пахтачилик соҳасига тегишли масалаларда ёш фермерлардан маслаҳатини аямайди.
Суратда: Шариф оға Муродбоев.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶