ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАҲАЛЛА ВА ОИЛАНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ВАЗИРИНИНГ БИРИНЧИ ЎРИНБОСАРИ АМУДАРЁ ТУМАНИГА ТАШРИФ БУЮРДИ
Жорий йилнинг 25 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Гулнора Маъруфова ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Марям Аҳмедовалар туманимизга ташриф буюрдилар. Ташрифдан кўзланган асосий мақсад туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан амалга оширилаётган ишлар, маҳалла фуқаролар йиғинларидаги шарт-шароитлар, маҳаллалардаги хотин-қизлар билан ишлаш ҳолатини яқиндан ўрганиш ҳамда соҳа ходимлари билан тажриба алмашиш, зарурий тавсиялар бериш бўлди.
Ташриф чоғида мутасаддилар карантин қоидаларига тўла амал қилган ҳолда туманимизнинг Қипчоқ шаҳарча фуқаролар йиғини, Чойкўл ва Қиличбой овул фуқаролар йиғини ҳамда Гулзор маҳалла фуқаролар йиғинлари ходимларининг иш фаолияти билан яқиндан танишдилар. Масъуллар фуқаролар йиғинлари ходимларининг иш юритиш, маҳалла раиси ва ўринбосарларининг вазифалари, иш тартиби бўйича белгилаб берилган услубий қўлланма асосида қандай амалий ишлар олиб бораётганини ўргандилар. Ўрганиш жараёнида йўл қўйилаётган камчиликлар кўрсатилиб, услубий-амалий тавсиялар берилди.
Шунингдек, фуқаролар йиғини биноларидаги яратилган шарт-шароитлар, иш ҳужжатларининг юритилиши, “Аёллар дафтари”га киритилган аёлларнинг бандлигини таъминлаш, маҳалла ходимлари билан биргаликда номенклатура ҳужжатлар бўйича олиб борилаётган ишлар ўрганилди. Ўрганиш жараёнида мутасаддилар Чойкўл овул фуқаролар йиғинининг “Аёллар дафтари”даги 5 нафар хотин-қизларга касб-ҳунар ўргатиш орқали бандлигини таъминлаш мақсадида тикувчилик бўйича қўшимча бепул ўқув машғулотлари ташкил қилинганлигининг, замонавий услубда қурилган Гулзор маҳалласи, реконструкция қилинган Қиличбой овули фуқаролар йиғинлари биносида барча қулайлик ҳамда шарт-шароитлар яратилганлигининг гувоҳи бўлдилар ҳамда “Аёллар дафтари”га киритилган аёл-қизлар билан суҳбат чоғида уларнинг муаммолари билан қизиқдилар.
Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Гулнора Маъруфова ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Марям Аҳмедовалар вазирликнинг туман бўлими биносида секторлар раҳбарлари билан учрашдилар. Меҳмонлар янгидан реконструкция қилинган бинода яратилган шароитлар билан танишиб, секторлар раҳбарлари билан барча соҳаларда олиб борилаётган ишлар хусусида суҳбатлашдилар.
Суҳбат чоғида фуқаролар йиғинлари моддий-техника базасини янада яхшилаш, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг бандилигини таъминлаш бўйича фикрлар алмашилди. Шунингдек, туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи ҳамда ўринбосарларига иш фаолиятлари бўйича зарурий тавсиялар берилди.
Гавҳар Чимбайчиева, туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимининг
Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар билан ишлаш бўйича бош мутахассиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶