ЁНҒИННИНГ ОЛДИНИ ОЛГАН МАЪҚУЛ
Ёнғин жуда катта моддий ва маънавий зарар етказади. Инсон саломатлигига таъсир кўрсатиб, ўлимга ҳам олиб келиши мумкин. Шу сабабли ушбу кулфат келтирувчи ҳодисанинг олдини олиш, атроф-муҳитга эътиборли бўлиш, хавфсизлик қоидаларига амал қилиш жуда зарур.
Ҳар доим аҳоли яшаш жойлари, қурилиш иншоотлари, корхона-ташкилотлар бинолари атрофи ўз вақтида қуриган шох-шаббалар, барглардан, ишлаб чиқариш чиқиндилари, ахлатлардан ва бошқа ёнувчи материаллардан тозаланиши лозим. Автомобиль йўлаклари ва атроф қиш кунлари қор ва музлардан тозалаб турилиши керак. Вақтинчалик қуриладиган дўконлар, иншоот, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш масканлари ва бошқа бинолардан камида 15 метр узоқликда ёки ёнғинга чидамли девор ёнида ўрнатилиши муҳим ўрин тутади.
Турар жойлар, дала ва боғ ҳовлиларида, маъмурий ва аҳоли кўп йиғиладиган бинолар ҳудудида енгил ва тез ёнувчи суюқликларни, сиқилган ёки суюлтирилган газ сиғимларини қолдириш ман этилади.
Б.Нурмаматов,
туман ФВБ бошлиғи ўринбосари.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶