29.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
29.09.2026, 15:22
Фан ва таълим 👁 287

ЎҚУВЧИГА ЁДЛАШНИ ЭМАС, ФИКРЛАШНИ ЎРГАТИШ КЕРАК

ЎҚУВЧИГА ЁДЛАШНИ ЭМАС, ФИКРЛАШНИ ЎРГАТИШ КЕРАК

Жорий йилнинг 24 ноябрь куни туманимиздаги 30- ва 40-сонли Халқаро тадқиқотларга йўналтирилган таянч мактаблари тренер-ўқитувчилари ва халқ таълими бўлимининг таълим сифати мониторинги мутахассислари ҳамкорлигида 16- ва 76-сонли умумталим мактаби фаоллар залида “Халқаро тадқиқотларга йўналтирилган таянч мактабларнинг уларга бириктирилган мактаблар билан ишлаш механизми” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди. Семинар-тренингга тумандаги 30- ва 40-сонли Халқаро тадқиқотларга йўналтирилган таянч мактабларига бириктирилган барча умумтаълим мактабларидан тайинланган 2 нафардан, жами 186 нафар тренер-ўқитувчилар иштирок қилишди.

Таянч мактабларга бириктирилган мактаблар билан ишлаш механизми ва уларга белгиланган вазифалар тўғрисида батафсил тўхталиб ўтилди. Ушбу вазифаларни амалга ошириш буйича методик тавсиялар бериш билан биргаликда таянч мактаблари тренер-ўқитувчилари томонидан таълим тизимига Халқаро тадқиқотлар доирасидаги топшириқларни амалда қўллаш бўйича кўникмалар шакллантирилди.

Ўзбекистон 2021  йилдан PISA дастури иштирокчисига айланади. Ўқувчилар билимини баҳолаш бўйича халқаро дастурда келаси йил Ўзбекистондан 12 мингдан ортиқ мактаб ўқувчиси қатнашади. Шу сабабли, PISA халқаро тадқиқоти топшириқларининг элементларини ўқув жараёнига интеграция қилишга йўналтирилган амалий машғулот ташкил қилиш таълим соҳасининг бугунги кундаги энг долзарб вазифаларидан биридир. Умумтаълим мактабларидан иштирок қилган тренер-ўқитувчилари семинар-тренингдан ўрганган PISA халқаро тадқиқоти топшириқларининг элементларини ўқув жараёнига интеграция қилишга йўналтирилган амалий машғулотларни қўллаш бўйича ўз мактабларида каскад усулда семинар-тренинглар ташкил қиладилар.

Ушбу машғулотлар 7-9-синф ўқувчиларининг эгаллаган билимларини реал ҳаётий вазиятларда қўллай олиш кўникмалари ҳамда компетенцияларини ривожлантиришга қаратилган бўлиб, унда PISA тадқиқоти саволларини бажаришда ёрдам берилади. PISA тадқиқоти саволларини бажаришда ўқитувчилар ўқувчига ёдлашни эмас, фикрлашни ўргатиши керак. Сабаби, ўқиш саводхонлик дегани, яъни ўқувчининг матнни ўқиш ва тушуниш даражасини баҳолайди. Демак, барча фанларда ўқиш саводхонлиги жуда муҳим.

PISA – 15 ёшли ўқувчиларнинг ўқиш, математика ва табиий фанлар бўйича саводхонлик даражасини баҳолаш учун мўлжалланган тадқиқот бўлиб, 2000 йилдан буён ҳар уч йилда бир марта ўтказиб келинади.

Учта йўналиш бўйича тузилган топшириқлар билан ўқувчиларнинг саводхонлик даражалари аниқланибгина қолмасдан, турли ижтимоий сўровномалар орқали уларнинг таълим олиш шароитлари, муаммо ва ютуқлари ҳам таҳлил қилинади.

Мазкур дастурга асосан “Ёшлар келажак ҳаётда дуч келиши мумкин бўлган тўсиқларни енгиб ўтишга қай даражада тайёр?”, “Ўқувчилар зиддиятлар сабабларини аниқлаш, таҳлил қилиш ҳамда ўз фикрларини билдиришга қодирми?”, “Ўқувчилар ўзлаштирган билим ва кўникмаларини реал ҳаётий вазиятларда қай даражада қўллай олиш қобилиятига эга?” каби муаммолар тадқиқ этилади.  Шу билан бирга ўқувчиларда ижодий ва мантиқий фикрлашни ривожлантиришга бағишланган топшириқлар ҳам киритилган.

Бугунги кунда умумтаълим муассасалари ўқувчиларининг таътил вақтида, асосий онлайн дарслардан бўш вақтларини унумли ўтказиш, халқаро баҳолаш дастурларига тайёргарлик кўриш мақсадида ҳар бир фан ўз йўналишига доир топшириқлар доирасида тўгарак машғулотларини ташкил қилиш зарурати бор. Мактаб раҳбарияти бу заруратни ҳисобга олган ҳолда бу борада ишларни самарали ва тизимли йўлга қўйишлари керак.

Ушбу семинар-тренингда иштирок қилган ҳар бир мактабнинг 2 нафар тренер-ўқитувчилари мактаб раҳбарларига яқиндан ёрдам беради, деган умиддамиз.

Таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотларни амалга оширишда тренер-ўқитувчилар ўқувчиларнинг 3 та йўналиш, яъни, ўқиш, математика ва табиий-илмий саводхонлик ҳамда креатив фикрлашни ривожлантириш, баҳолаш йўналишлари бўйича зарур кўникмаларни барча мактабларга етказади.

Семинар-тренинг иштирокчиларда зўр қизиқиш уйғотди.

Р.ХОЛМУРОДОВ, Р.ЯКУБОВА, туман ХТБ ТСМ инспектор-методистлари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026