12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:32
Фан ва таълим 👁 661

Топ университетларда таҳсил олиш – қўл етмас орзу эмас!

Топ университетларда таҳсил олиш –  қўл етмас орзу эмас!

Ёшлик — орзулар фасли. Бир пайтлар туманимиздаги 36-сонли мактабда ўқиб юрган кезларимда мен ҳам хорижда таълим олишни орзу қилардим. 10–11-синфни Нукусдаги Президент мактабида давом эттириб, орзуларим сари қадам ташладим. Бу ўқув даргоҳидаги Cambridge International дастури асосидаги тўлиқ инглиз тилидаги таълим менда танқидий фикр­лаш, билимга чанқоқлик ва ўз устида ишлаш кўникмасини шакллантирди.

Мен ижтимоий ва аниқ фанларга бирдек қизиқардим. Иқтисодиёт шу икки йўналиш кесишуви сифатида мен учун энг тўғри танлов бўлди. Бу соҳа орқали мен жамият, сиёсат ва глобал жараёнлар билан чуқур танишиш имконига эга бўлдим.
Президент мактабини тугатиш арафасида 10 дан ортиқ университетдан қабул хати олдим ва АҚШнинг Аризона университетини танладим. Университетнинг халқаро нуфузи, таълим сифати ва академик муҳити мен учун асосий омил бўлди.

Қабул жараёнида IELTS даражам, мактаб баҳолари, motivation letter, ўқитувчи тавсиялари, шахсий портфолио ва ижтимоий фаоллигим ҳал қилувчи роль ўйнади.

Таълим харажатларим “Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали қопланди. Бу мамлакатимизнинг иқтидорли ёшларга бўлган ишончидир.

Аризона университетида таълим юқори савияда. Академик эркинлик, фанларни мустақил танлаш, problem solving ва critical thinking кўникмалари таълимнинг асосий йўналишидир. Илмий тадқиқотларга кенг имконият яратилган. Электрон кутубхоналар, илмий журналлар — барчаси билимни чуқурлаштиришга хизмат қилади.

Университет мен учун фақат билим маскани эмас, балки шахсий ўсиш майдони ҳамдир. Турли миллат ва маданиятлар вакиллари билан мулоқот, ҳар хил интеллектуал клублар ва ижтимоий ҳаёт инсонни ҳар томонлама бо­йитади.

Ҳозир бакалавр босқичим якунланмоқда. Келажакда Ўзбекистонга қайтиб, халқаро билим ва тажрибам билан мамлакат иқтисодиёти ривожи учун хизмат қилишни мақсад қилганман.

Мен ёшларга ишонч билан айтаманки, хорижда таълим олиш бугун қўл етмас  орзу эмас, балки амалга ошиши мумкин бўлган реал мақсаддир. Президент мактаблари, “Эл-юрт умиди” жамғармаси, Ал Беруний номидаги халқаро мактаб-интернати, халқаро грантлар, IELTS ва SAT имтиҳонларига тайёрлов курслари каби имкониятлар биз ёшлар учун яратилган.

Тенгдошим, орзуларингизни аниқ мақсадга айлантиринг. Илм билан дўст бўлинг. Янгиликка интилинг, сунъий интеллект ва рақамли кўникмаларни ўзлаштиринг. Шу билан бирга, замон талаб­ларидан бири бўлган hard skills билан бир қаторда, мулоқот қилиш, жамоада ишлаш, етакчилик каби soft skills кўникмаларини ҳам ривожлантиринг. Ҳаётдан завқ олинг. Билимларимизни юрт тараққиёти йўлида ишлатиш ҳар бир ёшнинг бурчидир.

Нурбек Йўлдошев, АҚШнинг Аризона университети талабаси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026