СУДДА МУҚАДДАМ ЖИНОЯТ СОДИР ҚИЛГАН ШАХС УСТИДАН МАЪМУРИЙ НАЗОРАТ ЎРНАТИЛДИ
Жиноятчиликнинг олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишини камайтириш мақсадида жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларга суд томонидан маъмурий назорат ўрнатиш чоралари кўрилиб келинмоқда. Маъмурий назорат ўрнатилган шахслар билан мунтазам равишда якка тартибда профилактик суҳбатлар ўтказилиши, бу бўйича белгиланган чораларнинг амалга оширилиши ўзининг ижобий самарасини бермоқда. Эътиборлиси, бундай шахслар томонидан бошқа жиноят содир қилинишининг олди олинмоқда.
2020 йил 4 декабрь куни Жиноят ишлари бўйича туман судининг мажлислар залида туман прокурори ёрдамчиси А.Ниязимбетов ва туман ИИБ ХПБ бошлиғи майор О.Қосимовлар иштирокида суд мажлиси ўтказилди. Ушбу суд мажлисида “Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган айрим тоифадаги шахслар устидан маъмурий назорат ўрнатиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг талабидан келиб чиқиб, муқаддам оғир жиноят содир қилган 1 нафар шахс устидан маъмурий назорат ўрнатилди.
Маъмурий назоратга олинган ушбу шахс билан доимий равишда профилактик суҳбатлар ўтказиш, унга тўғри ҳаёт йўлини танлашга кўмаклашиш, фойдали меҳнатга жалб этиш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди. Бу борадаги тегишли вазифалар масъуллар зиммасига юклатилди.
С.Давлетмуродов, Жиноят ишлари бўйича Амударё туман суди раиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶