ТУМАН АДЛИЯ БЎЛИМИ ХАЛҚ ХИЗМАТИДА
Мамлакатимизда ҳам бутун дунёдаги сингари ўтган 2020 йил пандемия сабабли қанчалик кўп қийинчиликлар бўлганига қарамасдан, халқимиз бу синовларни йил давомида мардонавор енгиб ўтди. Барча муаммолар ҳамжиҳатликда ҳал қилиниб, биргаликда ечим топилди. Барча соҳалардаги каби туман Адлия бўлими ҳам пандемия шароитида ишлаб, ўз фаолиятини амалга оширди. Масофадан туриб мурожаатлар билан ишлаш, тарғибот тадбирларни ўтказиш кабилар бўлим фаолиятида янгилик бўлди. Шуларга қарамай, туман Адлия бўлими йил давомида муайян ишларни амалга оширди.
Бўлимга 2020 йил давомида жами 200 та ариза ва шикоят келиб тушди. Ушбу мурожаатларнинг 170 таси ариза бўлса, 30 таси шикоятдан иборат. Келиб тушган мурожаатларнинг 191 таси ҳал қилинди. Шулардан 117 та ариза ва шикоятлар қаноатлантирилди. Рад этилган, ҳуқуқий тушунтириш берилган аризалар 74 тани ва тааллуқлилиги бўйича 4 тани ташкил қилди. Мурожаатлардан 5 таси кўрилмасдан қолдирилди.
2020 йил мобайнида бевосита шахсий қабулда жами 193 нафар фуқаронинг мурожаати тингланди. Шундан 19 та мурожаат сайёр қабуллар давомида келиб тушди. Ишонч телефони орқали келиб тушган мурожаатлар 5 та бўлиб, шундан 2 таси қаноатлантирилди, 3 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Бўлим томонидан норма ижодкорлиги соҳасида 2020 йил давомида қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан 30 та таклиф берилди. Халқ депутатлари туман Кенгашининг 2 та, туман ҳокимининг 6 та қарори ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди. 2020 йил давомида жами 29 нафар фуқаронинг манфаати бўйича киритилган аризалардан 24 таси қаноатлантирилди. Киритилган даъво аризаларнинг 23 таси фуқаролик судларга, 7 таси маъмурий судларга киритилган бўлиб, киритилган даъво аризалар натижасида фуқароларнинг пенсия, иш ҳақи, мансабдор шахснинг ғайриқонуний хатти-ҳаракатини бартараф қилиш, фарзандига туғилиш гувоҳномаси олиш каби масалалардир.
Киритилган даъво аризалар натижасида фуқаролар фойдасига жами 69 млн. 387 минг сўмлик моддий ва маънавий зарарлар ундириб берилди.
Бўлим томонидан йил давомида жами 84 та идора ва ташкилотларда 75 та ўрганиш ва 61 та мониторинглар ўтказилди. Шундан 3 та ўрганиш ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётига, 63 таси инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасига, 3 юридик хизмат фаолиятига ва 6 таси норма ижодкорлиги соҳасига оид. Ўтказилган ўрганишларнинг 60 таси мурожаатлар асосида бўлди. Ўтказилган ўрганиш ва мониторинглар давомида жами 7740 та қонун бузилиш ҳолатлари аниқланди.
Ўрганиш давомида аниқланган мазкур қонунбузилиш ҳолатлари бўйича идора ва ташкилотларга жами 97 та тақдимномалар киритилди. Киритилган тақдимномаларга асосан 5 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилди, 1 нафар мансабдор шахснинг қонунга хилоф ҳаракати, 19 та ғайриқонуний ҳужжат ижроси тўхтатилиб, яна 10 та ҳужжат бекор қилинди. Тақдимномалар асосида фуқароларнинг 1 млрд. 183 млн. 679 минг сўм пул маблағлари тўлаб берилди.
Маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан 9 та таклиф берилди. Шундан тўғридан тўғри расмийлаштирилган баённомалар 5 тадан иборат бўлса, 4 нафар мансабдор шахс юзасидан тегишли идораларга таклиф берилди. Барча таклифлар бўйича 9 нафар мансабдор шахс маъмурий жавобгарликка тортилди.
Бўлим томонидан йил давомида жами 43 та давлат органлари ва ташкилотларига 63 та Қонун, 471 та Президент Фармон ва қарорлари, 608 та Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, 276 таси вазирлик ва идораларнинг буйруқ ва йўриқномалари, жами 1450 та қонун ва қонун ости актлари етказилди.
Фуқароларнинг ҳуқуқий онгги ва маданиятини ошириш юзасидан ўтган йил давомида оммавий ахборот воситаларида чиқишлар қилинди. Оғзаки ҳуқуқий тарғибот 480 тани, кўргазмали тарғибот 40 тани ташкил қилди. Йил давомида жами 843 та тарғибот тадбирлари ўтказилди.
Алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, бўлимнинг тарғибот тадбирлари бу йилги пандемия шароитини ҳисобга олиниб, ижтимоий масофага қатъий амал қилган ҳолда ташкил этилди.
Барча ҳаракатларимиз халқимиз учун, аҳолининг ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш учун қаратилган. Фуқароларнинг қонунларга ҳурматини, адолат қарор топишига ишончини мустаҳкамлаш, жамиятда қонун устуворлиги таъминланишига, юрт тараққиётига ҳисса қўшиш эса асосий вазифамиздир.
М.Матюсупов, Амударё туман Адлия бўлими бошлиғи.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶