“ВАТАНПАРВАР” ТАШКИЛОТИ ЁШЛАРНИ ВАТАНПАРВАРЛИК РУҲИДА ТАРБИЯЛАШГА КЎМАКЛАШМОҚДА
Мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотининг Амударё туман Кенгаши туманда Республика мудофаасига кўмаклашиш, халқ оммасини, айниқса, ёшларни Ватанни ҳимоя қилишга тайёрлаш каби шарафли вазифаларни бажаришда ташаббускорлик кўрсатиб келмоқда.
Ташкилот тизимида фаолият юритаётган ўқув спорт-техника клуби биносида ўтган йиллар давомида жорий таъмирлаш, қурилиш-монтаж ишлари олиб борилди. Автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш учун замонавий анжомлар, ўқув қуроллар билан жиҳозланди.
Қўшимча қурилган ўқув хоналарига ҳам тегишли ташкилотлар билан келишилган ҳолда автотренажёр, шаҳар кўринишидаги макетлар, янги намунадаги қирқимли автомобиль дви-гатели ҳамда енгил автомобилнинг электрлаштирилган қирқимли ҳаракатланувчи стенди ўрнатилди ва ўқув жараёнида фойдаланила бошлади.
Машғулотлар ўтказиладиган бошқа хоналар ҳам электрон воситалар билан жиҳозланди. Шунинг эвазига барча ўқув машғулотлар, дарсларни тўлиқ электрон техник воситалари ёрдамида ўтиш имконияти яратилди. Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти туман ЎСТКда 2020 йилда ҳайдовчилик йўналиши бўйича 450 нафар мутахассислар тайёрланди. Шулардан 225 нафари “В” тоифа, 225 нафари “ВС” тоифага эга бўлишди. Мазкур йилдан 30 соатлик дастур бўйича ҳайдовчиларни қайта тайёрлаш режалаштирилган бўлиб, ушбу фаолиятни январь ойидан бошлаб юбориш мўлжалланмоқда.
Ташкилотнинг ўқув спорт-техника клуби келажагимиз эгаларининг шижоатли, жасур ва ватанпарвар инсонлар бўлиб улғайишларига хизмат қилмоқда. Биз бунга ўз ҳиссамизни қўшаётганимиздан мамнунмиз ва мамлакатимиз мудофаа қудратини ошириш йўлидаги шарафли, масъулиятли вазифани амалга ошираётганимиздан фахрланамиз.
Ш.Камолов, МК «Ватанпарвар» ташкилоти туман Кенгаши ЎСТК бошлиғи.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶