29.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
29.09.2026, 15:20
Фан ва таълим 👁 210

НАВОИЙ ЎЗ АСАРЛАРИ ТУФАЙЛИ ДОИМО БАРҲАЁТ

НАВОИЙ ЎЗ АСАРЛАРИ ТУФАЙЛИ ДОИМО БАРҲАЁТ

Алишер Навоийнинг адабий мероси фақат ўзбек адабиётидагина эмас, балки жаҳон адабиётида ҳам салмоқли ўринга эга. У шеъриятнинг 16 хил жанрида ижод қилган ва асарлари орқали инсонни қадрлашни, ҳимоя этишни, савоб ишларни қилишга даъват этган, юксак инсоний фазилатлар – вафо, садоқат, дўстликни қадрлашга чақирган. У давлат арбоби сифатида илм аҳилларига раҳнамолик қилди, эл маъмурлиги йўлида курашди.

Навоий яшаган даврдан бери беш асрдан кўпроқ вақт ўтди. Аммо шоир ижодининг қадр-қиммати пасаймади, ҳамон авлодларга маънавий қувват, улкан таассуротлар бахш этиб келмоқда.

Улуғ бобокалонимиз таваллуд топган сана муносабати билан 76-сонли мактабда туман Халқ таълими бўлими ҳамкорлигида ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчиларининг касбий маҳоратини ошириш ва ўқувчиларнинг буюк аждодимиз Алишер Навоий ижодий меросига бўлган меҳрини янада ошириш мақсадида «Навоий доимо барҳаёт» деб номланган маънавий-маърифий кеча ўтказилди.

Тадбирга туманимиз мактабларида фаолият юритаётган ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчилари ҳам иштирок этдилар. Улар дастлаб 5-Б синфда Роза Абдуллаеванинг, 10-синфда Мунаввар Болтабоеванинг шоир ҳаёти ва ижодига бағишланган очиқ дарсларида кузатувчи сифатида қатнашдилар. 1-сонли мактаб ўқитувчиси Дилноза Иброҳимова 5-А синфда Алишер Навоийнинг ҳаёти ва ижодига бағишланган маҳорат дарси ўтди.

Мактаб кутубхонасида очиқ дарслардаги ўқитувчилар маҳорати, эътибор берилмаган жиҳатлар хусусидаги муҳокамадан сўнг барча мактаб фаоллар залига йиғилдилар ва Алишер Навоий ҳаёти ва ижодига бағишланган адабий кечани томоша қилдилар.

Кечани туман Халқ таълими бўлими услубчиси Ўткир Матмуродов очди.

Буюк мутафаккир шоир ижодий мероси, уни ўрганишнинг аҳамияти ҳақида маъруза ўқилгач, навбат  мактаб ўқувчиларига берилди, 10-синф ўқувчиларининг Ҳусайн Байқаро ва Алишер Навоий сиймоларини гавдалантиргани, 5-синф ўқувчиларининг «Ҳайрат ул аброр» достонидан парчани саҳнада маҳорат билан ижро этгани томошабинларга жуда манзур бўлди.

Шунингдек, ўқувчилар ифодали ёд айтган беназир классик шоирнинг рубоийлари, ғазаллари, туюқлари барчада ўчмас таассуротлар қолдирди.

Тадбирга меҳмон сифатида ташриф буюрган 69-сонли мактаб бадиий ҳаваскор қизларининг ўзбек мумтоз куйларидан «Тановар»га рақсга тушгани тадбирга ўзгача руҳ бағишлади.

Улуғ аллома, давлат арбоби, тенгсиз адиб Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишлаб ўтказилган тадбир ўчмас таассуротларга бой бўлди, ўқувчиларнинг шоир ижодига қизиқишларини яна ҳам оширди.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026