12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:28
Жамият 👁 381

ҲАРБИЙЛАР ВА ТАЛАБАЛАР НАВОИЙ ИЖОДИЁТИ БЎЙИЧА “ЗАКОВАТ” МАЙДОНИДА КУЧ СИНАШДИ

ҲАРБИЙЛАР ВА ТАЛАБАЛАР НАВОИЙ ИЖОДИЁТИ БЎЙИЧА “ЗАКОВАТ” МАЙДОНИДА КУЧ СИНАШДИ

Буюк мутафаккир, ғазал мулкининг султони Мир Алишер Навоий таваллудининг 585 йиллиги мамлакатимизда кенг нишонланмоқда. Ушбу қутлуғ сана муносабати билан ҳарбий қисмлар ва таълим муассасаларида ташкил этилаётган маънавий-маърифий тадбирлар ёшларда миллий меросга эҳтиром, китобхонлик ва фаол фуқаролик позициясини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири Шимоли-ғарбий ҳарбий округнинг Маънавият ва маърифат марказида ўтказилган “Заковат” интеллектуал ўйини бўлди.

Мазкур беллашувда Нукус гарнизонида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчилар ҳамда Нукус инновацион технологиялар университети талабалари иштирок этиб, ўз билим ва заковатларини синовдан ўтказдилар.

Тадбирнинг асосий ғояси — Ватан ҳимоячилари ва ёшлар ўртасида миллий адабиётимизга, хусусан, Ҳазрат Навоий ижодига бўлган қизиқишни янада ошириш, маънавий дунёқарашни кенгайтиришдан иборат бўлди.

Интеллектуал баҳсда жамоалар Мир Алишер Навоийнинг ҳаёт йўли, серқирра ижоди, унинг машҳур “Хамса” асари, тарихий шахслар ҳамда миллий қадриятларимизга оид саволларга жавоб изладилар. Саволлар мазмуни иштирокчилардан нафақат фактларни билишни, балки мантиқий хулоса чиқариш, таққослаш ва тезкор қарор қабул қилиш кўникмаларини ҳам талаб этди.

Ўйин давомида, айниқса, ғазалхонликка оид шартлар катта қизиқиш уйғотди. Навоий ғазалларидан парчалар келтирилиб, уларнинг давомини топиш ёки мазмунини қисқа, аниқ ифода этиш вазифалари берилди. Бу эса жамоаларнинг китобхонлик даражаси билан бирга нутқ маданияти, маъно англаш ва жамоа бўлиб ишлаш қобилиятини ҳам намоён қилди. Томошабинлар олдида шаклланган дўстона рақобат муҳити беллашувга алоҳида руҳ бағишлаб, ҳар бир тўғри жавобдан сўнг залда қувончли қарсаклар янгради.

Тадбирда сўз олганлар Навоий асарларида инсонпарварлик, адолат, ватанпарварлик ва илм-маърифатга интилиш каби юксак ғоялар мужассам эканини қайд этиб, бу мерос бугунги кун ёшлари учун ҳақиқий ҳаёт мактаби эканини таъкидладилар. Шу маънода, “Заковат” каби интеллектуал лойиҳалар билимни мустаҳкамлаш билан бирга, мафкуравий иммунитетни кучайтириш, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, хизмат ва ўқиш муҳитида ҳамкорлик ҳамда ўзаро ҳурматни оширишга хизмат қилади.

Беллашув якунида энг юқори натижа кўрсатган, зукколиги ва жипслиги билан ажралиб турган жамоалар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди. Ғолибларнинг эътирофи, иштирокчиларнинг фаоллиги ва тадбирнинг мазмунли ташкил этилгани барчага бирдек манзур бўлди.

Шимоли-ғарбий ҳарбий округ раҳбарияти ташаббуси билан ўтказилган мазкур “Заковат” ўйини шунчаки беллашув эмас, балки буюк аждодларимизга бўлган ҳурмат ва эътиборнинг ёрқин намунасидир. Зеро, Навоийни, унинг буюк меросини ва бой адабиётимизни англаш ҳарбийлар ҳамда ёшлар учун маънавий таянч ва ҳаётий йўл-йўриқдир. Навоий асарлари инсонпарварлик, адолат, ватанпарварлик, матонат ва ҳалоллик каби фазилатларни мустаҳкамлайди. Ҳарбийлар учун бу мерос хизмат бурчини онгли адо этиш, халққа садоқат ва хизмат жараёнида қатъий интизомни намоён қилишга ёрдам беради. Талаб ёшлар эса Нaвоий ижоди орқали миллий ўзликни ҳис этади, маънавий иммунитетини кучайтиради, нутқ маданияти ва фикрлаш даражасини оширади.

Бу каби маънавий-маърифий тадбирлар ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни илм-маърифатга ундаш ва миллий қадриятлар атрофида бирлаштиришда муҳим ўрин тутади.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026