САЙЁР СУДДА МУКАДДАМ СУДЛАНГАН 4 НАФАР ФУҚАРОГА МАЪМУРИЙ НАЗОРАТ ЎРНАТИЛДИ
Холимбег овулидаги Аёқчи маҳалласида Жиноят ишлари бўйича туман суди томонидан очиқ сайёр суд ўтказилди.
Шу йил 4 февраль куни Аёқчи маҳалласи фуқаролар йиғини маъмурий биносида ўтказилган ушбу суд мажлисида муқаддам оғир ва ўта оғир жиноят содир қилган 4 нафар шахс устидан маъмурий назорат ўрнатишга доир иш кўриб чиқилди. Туман ИИБ томонидан берилган тақдимномаларга асосан ўтказилган суд ишида Жиноят ишлари бўйича туман суди, туман ИИБ, прокуратура ҳамда фуқаролар йиғини масъуллари иштирок этдилар.
Судда ушбу фуқаролар муқаддам жиноят содир қилиб судланганлиги ҳамда озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаб чиққанлиги, эндиликда уларнинг турмуш тарзи ва хулқ атворини назорат қилиш, қайта жиноят ёки ҳуқуқбузарликлар содир қилишига йўл қўймаслик мақсадида белгиланган муддатга маъмурий назорат ўрнатилди. Уларга белгиланган вақтгача яшаш уйидан чиқмаслик, спиртли ичимликлар қўйиб сотиладиган жойларда бўлмаслик, туман Ички ишлар бўлимининг рухсатисиз туман ҳудудидан чиқиб кетмаслик, алкоголли ичимликлар истеъмол қилмаслик каби чекловларга амал қилиш кераклиги тушунтирилди.
С.Давлетмуродов, Жиноят ишлари бўйича Амударё туман суди раиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶