«АЁЛЛАР ДАФТАРИ»ГА КИРИТИЛГАН ХОТИН-ҚИЗЛАР ИШТИРОКИДА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛИБ, АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Жорий йилнинг 8 январь санасида «Хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Ҳукумат қарори қабул қилиниб, унга кўра, «Аёллар дафтари»га киритилган ва тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган хотин-қизларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 бараваригача (33 млн. 450 минг сўм) миқдоригача кредитлар ажратиш белгилаб қўйилди.
Ушбу Қарорнинг «Хотин-қизлар муаммоларини «Аёллар дафтари»ни юритиш орқали тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича вақтинчалик тартиби» иловасига асосан «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни тадбиркорликка кенг жалб қилиш, тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган аёл-қизларни ўзлари танлаган йўналишлар бўйича тадбиркорлигини ривожлантиришга кўмаклашиш ҳамда юқоридаги Ҳукумат Қарори ижросини таъминлаш мақсадида туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Тадбиркорлар Маркази мутахассислари ҳамкорлигида йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда Амударё туманидан «Аёллар дафтари»га киритилган 58 нафар хотин-қизлар ҳамда туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими масъуллари, мутахассислари иштирок этишди.

Йиғилишда Аёллар тадбиркорлигини йўлга қўйиш, уларни касб-ҳунар эгаллашга йўналтириш, танлаган йўналишлари бўйича касб-ҳунар эгаллашларига, шунингдек, тадбиркорлик бўйича ўз бизнес-лойиҳаларини ишлаб чиқиш, кредит олишларига кўмаклашишга оид қатор масалалар муҳокама этилди. Хусусан, «Аёллар дафтари»даги рўйхатни холисона шакллантириш, чиндан моддий-маънавий, психологик кўмакка муҳтож хотин-қизларимизни аниқлаб, уларнинг оёққа туриб олишлари, ўзларини жамиятнинг тўлақонли аъзоси сифатида ҳис қилишларига кўмаклашиш энг муҳим вазифа эканлиги, шу боис, уларнинг хонадонларига кириб бориб, улар билан яқиндан мулоқот қилган ҳолда муаммоларини ҳал этиш муҳимлигига эътибор қаратиш зарурлиги таъкидланди.
Шунингдек, йиғилиш якунида туманимиздаги «Аёллар дафтари» рўйхатига киритилган 58 нафар хотин-қизлар учун бичиш-тикиш бўйича машғулотлар ҳам ўтказилди.

Машғулотларни Қорақалпоғистон Республикаси Тадбиркорлар Марказининг Бичиш-тикиш бўйича ўқув курси раҳбари Дилфуза Бобожонова олиб борди. Машғулотларда узвийликни таъминлаш мақсадида турли хил бичимдаги либослар дизайни бўйича алоҳида-алоҳида тушунчалар берилиб, либосларни бичишдаги ўлчов бирликлари, оддий, иш, кўча ва тантаналар учун либослар тикиб-тайёрлаш, уларни фаслларга монанд безатиш юзасидан зарур тавсиялар берилди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар. Хотин-қизлар томонидан тушган барча саволларга Қорақалпоғистон Республикаси Тадбиркорлар Маркази Бичиш-тикиш ўқув курси раҳбари Дилфуза Бобожонова батафсил жавоб берди. Ушбу йўналиш бўйича банк кредити асосида ўз тадбиркорлигини бошлаш истагини билдирган аёл-қизларга зарур тавсиялар бериб, ўзининг шахсий тажрибалари билан ўртоқлашди.
Ўқув курсида қатнашган аёл-қизларга машғулотлар якунланганидан сўнг, сертификатлар топширилди. Хонадонларига бориб, шарт-шароитлари ўрганилиб, тижорат банкларидан кредит олишларига кўмаклашилди.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶