«IJRO.GOV.UZ» ЭЛЕКТРОН ДАСТУРИ ТУМАН АДЛИЯ БЎЛИМЛАРИ ЭЪТИБОРИДА БЎЛАДИ
Яқинда Президентимиз томонидан “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.
Мазкур Фармон билан Адлия вазирлигига қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш юзасидан вазифалар белгилаб берилди.
Шунингдек, Ҳисоб палатаси билан биргаликда соҳалар, ҳудудлар ва идоралар кесимида манзилли ва тематик таҳлилий ўрганишларни олиб бориш ва жойлардаги ҳолат мониторингини юритиш, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда давлат органлари ва ташкилотларининг қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини таъминлаш борасидаги фаолиятини «Президент қарорлари - ҳаётда ва назоратда» рукни остида кенг ёритиб борилишини таъминлаш топширилди.
Шу жумладан «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати ва «Тараққиёт стратегияси» маркази иштирокида ёритиш ва муҳокама қилиш ишларини ташкил этиш ва янада жадаллаштириш, қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг амалда бажарилишига тўсқинлик қилаётган муаммолар ва омилларни аниқлаш, уларни ҳал этиш бўйича тегишли вазирлик ва идоралар олдига аниқ масалаларни қўйиш ва бошқа масалалар юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш каби кўпгина вазифалар юкланди.
Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, Фармон билан «Ijro.gov.uz» тизими орқали қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини назорат қилишнинг мутлақо янги тизими жорий қилинди.
Бунда қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини таъминлаш юзасидан «Ijro.gov.uz» тизимига зарур маълумотларни ўз вақтида киритмаслик ёки нотўғри маълумотларни киритиш, шунингдек, бу борада Адлия вазирлиги кўрсатмаларини ўз вақтида ёки лозим даражада бажармаслик қонунчиликка мувофиқ интизомий, маъмурий ва бошқа жавобгарлик чораларини қўллаш учун асос бўлиши алоҳида белгилаб қўйилди.
2021 йил 1 майдан бошлаб барча давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ижрони назорат қилиш, назорат картотекаларини юритиш ва ҳисоботларни шакллантириш фақат «Ijro.gov.uz» тизимида амалга оширилади.
М.Матюсупов, туман Адлия бўлими бошлиғи.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶