ТАДБИРКОРЛАР МУАММОЛАРИНИ ЕЧИШ – АСОСИЙ ВАЗИФА ҚИЛИБ БЕЛГИЛАНДИ
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси ҳузурида тумандаги фаол тадбиркорлар, ҳуқуқшунослар ва тадбиркорларнинг бошқа вакилларидан иборат Тадбиркорлар жамоатчилик кенгаши фаолияти йўлга қўйилган эди.
Кенгаш томонидан ўтган йил давомида 12 марта йиғилиш ўтказилди. Бош вазирининг тумандаги Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасига келиб тушаётган мурожаатлар бўйича асосан қайси соҳада тизимли муаммолар учраётганлиги ва ушбу мурожаатларнинг ижобий ҳал этилиши жамоатчилик Кенгаши аъзолари томонидан ҳар ойда таҳлил қилиниб борилди. Туманда кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришга тўсиқ ва ғов бўлаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигига тақдим қилиш учун 17 та таклифлар киритилди.
Жорий йилнинг январь ойида туман ҳокимлигида Тадбиркорлар кенгашининг навбатдаги йиғилишида тумандаги Бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси ҳузуридаги Тадбиркорлар жамоатчилик Кенгашининг 2021 йилга иш-режаси тасдиқланди. Шунга кўра, доимий равишда кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришга тўсиқ ва ғов бўлаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш, жамоатчилик кенгаши ва бошқа тегишли ташкилотлар билан тадбиркорларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш ва иқтисодий кўникмаларини шакллантириш бўйича тизимли алоқаларни йўлга қўйиш кабилар бўйича вазифалар белгиланди. Шунингдек, тадбиркорларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига даҳл қилувчи энг муҳим масалалар юзасидан жамоатчилик фикрини тизимли мониторинг қилиб бориш асосий мақсад қилиб олинди.
Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази, Адлия бўлими, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари билан ҳамкорликда тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ҳақида доимий равишда жойлардаги тадбиркорларга етказиб бориш ҳам асосий вазифалар қаторига киритилди. Тадбиркорларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш ва иқтисодий кўникмаларини шакллантириш бўйича эса тадбиркорлар қабулхонаси, жамоатчилик кенгашлари ва бошқа тегишли ташкилотлар билан тизимли алоқалар йўлга қўйишга келишиб олинди.
М.Уразбоев, Тадбиркорларнинг жамоатчилик кенгаши котиби.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶